Она-Ватан ҳимояси учун жон фидо қилган ўғлонлар ёди ҳамиша халқимиз хотирасидадир! Халқимизнинг бундай ўтюрак фарзандлари хотираси мангуга муҳрлангандир.
Дарҳақиқат, мухтарам Президентимиз ташаббуслари билан 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни - умумхалқбайрамига айлантирилгани минг-минглаб кекса-ю ёшларимизнинг айни кўнгилларидаги иш бўлди.
Шу сабабдан ҳам ананавий тарзда хар йили муносиб нишонланиб келинаётган Хотира ва Қадрлаш куни аввало фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги билан уйғунлашган ҳолда юртимизда урушқатнашчилари ҳамда ўша суронли йилларда фронт ортида оғир меҳнат қилган оталаримиз, оналаримиз, бобо ва бувиларимизни хурматлаш ва эъзозлаш ҳам демакдир.
Албатта, бугунги кунда Иккинчи жахон урушида иштирок этганлар бармоқ билан санарли қолди ва уларнинг ёши ўртача 95 ёшдир. Қолаверса, фронт ортида ёш бола бўла туриб меҳнат қилганлар ҳам бор.
Шу билан бирга, мустақил Ватанимизнинг тинчлигига путур етказиш, юртимиз хавфсизлигига тахдид қилган ташқи кучларга қарши жангларда муносиб курашганлар жасорати-ю, ҳалок бўлганлар ёди ҳам бугун сизу биз томонимиздан улуғланмоқда. Зеро, шундай ўтюрак, фидойи инсонлар бор экан, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги сақланиб келинмоқда.
Қувасой шахар ҳокими А.Т.Зиявитдинов бошчилигида вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, полковник М.Қодиров, Шарқий харбий округ қўмондонининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Б.Ўролбоев, шахар Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Х.Йўлчиев, харбий хизматчи Ш.Махмудов, шахар ёшларининг вакиллари, "Суфон" ҚФЙ фаоллари биргаликда Суфон қишлоғида яшаган, Сурхондарё вилоятининг тоғли худудларига суқилиб кирган террорчиларга қарши жангларда мардларча ҳалок бўлган Қахрамонжон Мадолимовнинг хонадонига ташриф буюрдилар. Қахрамонжоннинг турмуш ўртоғи Зухра опа мехмонларни самимий кутиб олди. Шахар хокими бир пиёла чой устида шахримизда, вилоятимизда, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, бугунги тинчлик замонимизнинг бош сабабчиларидан бири, жангларда мардлик намуналарини кўрсатиб халок бўлган Қахрамонжон Мадолимов каби ҳамюртларимиз экани хақида гапириб унинг жасоратини ёдга олди ва Зухра опанинг оила аoзоларини байрам билан қизғин табриклади. Қахрамонжоннинг оила аъзоларини бугунги қувонч ва ташвишларини сўраб-суриштирди.
Қизғин суҳбат чоғида марҳум Қаҳрамонжон Мадолимовнинг оила аъзоларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Аждодларимиз азал-азалдан юртига, халқига бўлган муҳаббат ва садоқатини амалда исботлаб келган. Бунга Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби аждодларимизнинг жасорати тарихий мисол бўлса, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида содир бўлган воқеалар чоғида орзуларга тўла умрларини Ватан ҳимоясига бахшида этган, ҳаётининг сўнгги дақиқаларигача ўз халқи, Президенти ва Ҳарбий қасамёдига содиқ қолган Бобур Ғаниев, Қаҳрамон Мадолимов, Улуғбек Барноев, Сайёр Садинов, Алишер Салимов каби ёшларнинг қаҳрамонликлари ватанпарварликка ёрқин мисол бўлади. Ушбу жасур ўғлонларнинг қаҳрамонликлари мамлакатимизда ёшлар тарбияси тўғри йўлга қўйилгани, аждодларимизнинг муқаддас анъаналари ишончли қўлларда эканидан дарак беради.
Манба: www.quvasoy.uz, mv-vatanparvar.uz