ЭЗГУЛИК АРКАСИ

Эзгулик аркаси 2005 йил 1 сентабрда қуриб битказилган, узунлиги 150 метр, икки томони ўн, ўрта пештоқи ўн икки метр баландликка эга, қатор кетган ўн олтита оқ мармар устунлардан иборат бўлиб, Мустақиллик майдонида жойлашган "Мустақиллик ва эзгулик монументи" мажмуасининг бир қисми ҳисобланади.

Мустақиллик ва Эзгулик Монументи – Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов ғояси билан бунёд этилган меъморий – бадиий мажмуа. Рамзий равишдаги йер шарида Ўзбекистон Республикаси харитаси акс этган ушбу обида жаҳон харитасида мустақил Ўзбекистон мустаҳкам ўрин олганини ифодалайди. Мустақиллик монументи билан уйғунлашган ҳолда унинг олдига “Бахтиёр она” ҳайкали (ҳайкалтарош И. Жабборов) ва майдонининг қуйи қисмида Эзгулик аркаси ўрнатилди. “Бахтиёр она” мустақиллик туфайли юзида шукроналик балқиб турган мунис ўзбек аёли – бахтли оила тимсолидир. Ҳайкал қуйида оқ поёндозли йўл билан Эзгулик аркасига туташади. Эзгулик аркасини майдоннинг рамзий дарвозаси дейиш мумкин. Оппоқ мармардан қад ростлаган бу меъморий қурилма тепасидаги парвозга шайланган бахт ва тинчлик, фаровонлик элчиси ҳисобланган турна, лайлаклар қуёшнинг заррин нурларида кумушдек товланиб, дилларда эзгу туйғулар уйғотади. Арканинг баланд ва мустаҳкам устунлари – мустақил мамлакатимизнинг бақувват таянчлари ифодасидир. Мустақиллик монументи ва “Бахтиёр она” ҳайкали, Эзгулик аркаси оқ поёндоз шаклидаги кенг йўлак билан бирга яхлит ансамблни ташкил этади. Булар мустақиллик ва эзгулик тушунчаларини рамзий тарзда ўзида уйғун ифодалайди.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба