Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги арафасида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Фарғона вилоят марказида Театр-консерт саройи бунёд этилди. У 2014-йилнинг 6-декабр куни тантанали равишда очилди.
Мазкур санъат саройи 1 000 ўринли бўлиб, миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида уйғунлаштирган. Эшик ва устунлари шарқона нақшлар билан безатилган.