Тош кўтариш бўйича жаҳон чемпиони, андижонлик Муҳтарама Алиева 2012 йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 16 килограммли тошни «узоқ вақт» йўналишида кўтариш бўйича биринчи ўринни олган ва илк бор жаҳон рекордини ўрнатган. 2013 йил пойтахтимизда «узоқ вақт» йўналиши бўйича 16 кг. тошни 75 маротаба кўтариб, иккинчи бор жаҳон рекордини ўрнатган. Грециянинг Афина шаҳрида "ребок" йўналишида 16 кг. тошни 60 маротаба кўтариб, яна бир бор зафар қучган ва Гиннес мусобақаларига йўлланмани қўлга киритган.
2013 йилда Россиянинг Архангелск шаҳрида ўтказилган Гиннес мусобақаларида иштирок этиб, супер спринт йўналишида иккита 6 килограммли, жами 12 килограмм тошни бир дақиқа ичида 118 маротаба кўтариб рекорд натижани қайд этган.