Армен Багдасаров

XXVI Атланта Олимпиадаси кумуш медали соҳиби (1996), Осиё чемпиони. Бутун жаҳон талабалар Универсиадасининг кумуш медали совриндори. "Меҳнат Шухрати" ордени ва "Узбекистан Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонига сазовор бўлган.

Армен спорт залига дастлаб қадам қўйганида 12 ёшда эди. Ўша кундан бошлаб унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози В.Пятаев дзюдо сирларини ўргатган.

1992 йили Армен биринчи йирик ғалабага эришди - Исроилда ўтган Европа чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. 1995 йили Жаҳон чемпионатида қатнашиб, бешинчи ўринни эгаллади.
1996 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида у янада салмоқли ютуққа эришди. Атланта Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз вакиллари қўлга киритган дастлабки ютуқ сифатида ҳам қадрлидир.
1998 йили у Бангкокда ўтказилган XIII Осиё ўйинларида кумуш, 1999 йили Осиё чемпионатида (Хитой) олтин медалларини қўлга киритди. Узбек кураши бўйича Биринчи Жаҳон чемпионатида шарафли иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонимиз шуҳратини дунёга ёйиш борасида Армен Багда-саров қилган хизматлар ҳукуматимиз томонидан муносиб такдирланган.
Армен Багдасаров 2001 йилдан дзюдо бўйича Узбекистан терма жамоасининг бош мураббийси.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба