Профессионал боксда енгил вазн тоифасининг барча асосий версиялари бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони, СССР да хизмат кўрсатган спорт мастери, 1991 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, 1990 йилги Яхши Ният Ўйинлари ғолиби таниқли боксчи Артур Григорян билан фахрланмайдиган бирор бир ўзбекистонлик топилмаса керак.
"Қирол Артур" лақабини олган ўзбекистонлик бокс юлдузи ҳаваскор боксда 400 га яқин учрашув ўтказган бўлса, уларнинг деярли барчасида ғолиб чиққан.
1994 йилда ҳаваскор боксдаги фаолияти ибтидо топиши ортидан Артур Клаус-Петер Кол бошчилигидаги Олмониянинг Универсум Бох Промотион жамоасига ўтади.
Артур орада кечган 8 йил давомида 19 марта чемпионлик шарафини ҳимоя қилиш учун рингга тушади ва деярли ҳар гал ғолиблик нашъасини татийди.