2011 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари
2011-12-31
Йил давомида мамлакат иқтисодиётида эришилган ютуқлар Халқаро валюта фонди, Жаҳон баки, Осий тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари томонидан юқори баҳоланди.
ЯИМнинг ўсиш даражаси 8,3%ни ташкил этган бўлса, умуман 2000-2011 йиллар давомида бу кўрсаткич 2,1 марта ўсди ва ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон жаҳондаги иқтисодиёти барқарор ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин олди.
Умумий саноат ўсишининг 70% га яқини юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга тўғри келди.
2011 йил юқори темп билан машинасозлик ва автомиобилсозлик (12,2%), Кимё ва нефт кимёси (9,4%), озиқ-овқат саноати (13,1%), қурилиш материаллари саноати (11,9%), фармоцевтика ва мебель (18%)га ўсди.
2011 йил экспорт маҳсулотлари ҳажми 2010 йилга нисбатан 15,45 га ўсди ва 15 миллиард АҚШ долларидан ошиқ суммани ташкил этди ёки 2000 йилга нисбатан 4,6 мартага ошганини кўрсатди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4,5 миллиард долларни ташкил этди.
800 минг тонна буғдой, 3,5 миллион тонна пахта, 8,2 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 3 миллион тоннага яқин боғдорчилик маҳсулотлари, 6,6 миллион тонна сут, 1,5 миллион тонна гўшт, 3,5 миллиард дона тухум етиштирилди.
2011 йил барча молиявий маблағлардан 10,8 миллиарддан ортиқ АҚШ доллари миқдорида капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 11,2% га кўп. Инвестициялар улуши ЯИМнинг 23,9%ни ташкил этиши мамлакатнинг инвестицион активлигини кўрсатади.
2011 йил давомида намунавий лойиҳалар бўйича 1,1 миллион квадрат метр майдонда жами 7400та замонавий уй-жойлар қурилди. Бу қурилишга 576 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, унинг 63%и марказлашган манбаа ва “Қишлоқ қурилиш банк”нинг шахсий маблағларидан иборат