Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008- йил 1 январдан “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди
2005-08-01
Маълумки, 2005 йил 1 августда Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга биноан, Ўзбекистонда 2008 йилнинг январидан бошлаб ўлим жазоси бекор қилинди ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо тури жорий этилди. Ушбу Фармон қабул қилинган кундан бошлаб ўлим жазосига маҳкум этилган шахсларнинг биронтасига нисбатан жазо ижро этилмади. Ҳуқуқ тили билан айтганда, ўлим жазоси тўғрисидаги суд ҳукми ижро этилишига де-факто мораторий эълон қилинди.