Япония билан Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди
2002-09-04
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил май ойида Японияга ташрифи давомида Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди
2003 йилда ҳаво қатнови соҳасида ва 2008 йилда инвестициялар тўғрисида қабул қилинган битимлар икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Япония Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2014 йил Япониядан Ўзбекистонга 17 миллиард 790 миллион иен миқдорида маҳсулотлар, асосан, автомобиллар ва резина буюмлари экспорт қилинган. Ўзбекистондан Японияга экспорт ҳажми эса 2 миллиард 910 миллион иенни ташкил этган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Япониянинг 17 компанияси фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмиталарининг ўн икки қўшма мажлиси ва тўртта бизнес-форуми ўтказилганини таъкидлашни истардим. Чунингдек, Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш масалалари бўйича ҳам ҳамкорлик қилинмоқда.