2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тасдиқланди

2004-09-01

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг, республикани жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур ва мажбурий шарти сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Белгиланган мақсадга эришиш учун Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу дастур 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар таълими тизими билан тўла қамраб олишни таъминлашга, ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим билан бир қаторда аниқ бир касбни эгаллаб олишларига қаратилган. Дастурга мувофиқ принципиал янги типдаги ўрта ҳунар ўқув муассасалари тармоғи шаклланди. Замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган 533 та касб-ҳунар коллежи ва 54 та академик лицей барпо этилди. Коллежлар ва лицейларни қуриш ҳамда жиҳозлаш бўйича мамлакатимиз индустрияси яратилди. Янги таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ёш авлодга узлуксиз таълим бериш ва уни тарбиялаш жараёнини яхлит қамраб оладиган ягона таълим мажмуи ҳисобланади. Бунда таълим тизимининг ҳар бир бўғини алоҳида ўрин ва масъулиятга эгадир. Дастурни тўлиқ амалга ошириш, қўйилган вазифаларга эришиш ана шу бўғинларнинг ҳолати ва ривожланиш даражасига, уларнинг ўзаро уйғунлигига боғлиқдир.

Ушбу дастур Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида мактаб таълимининг орқада қолишига барҳам бериш ҳамда мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва узлуксиз таълимнинг ягона тизимини шакллантириш билан боғлиқ мавжуд жиддий муаммоларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинди.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба