«Ўзбекистон Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, таълим тизимини такомиллаштиришда улкан ютуқларни қўлга киритди. Ушбу муваффақиятлар барқарор ва инсон манфаатларига йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасидир». Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун
«Тинчлик-осойишталик, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт, таълим ва ёшлар масаласига эътибор спорт ривожида муҳим аҳамият касб этади, ана шундай муҳит ва шароит туфайли Ўзбекистонда спорт жадал ривожланиб бормоқда».
Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах
«Мусиқа ҳар биримизни тўлқинлантирадиган ва турли миллатларни жипслаштирадиган ноёб қудратга эга. Шу нуқтаи назардан «Шарқ тароналари» халқларни яқинлаштириш, бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва маданиятларни бойитишга хизмат қилади».
ЮНЕСКО Бош директорининг халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Эрик Фальт
«Авиация транспортида юк ташиш ҳажми 126 миллион 300 минг тонна-километрни ташкил қилди ёки 2013 йилга нисбатан 8,5 фоизга ошди. 2014 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси дунёдаги 270 дан ортиқ авиакомпанияни ўзида бирлаштирган Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг (IATA) тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди». Ислом Каримов
«Амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида бугун Ўзбекистонда фуқаролик жамияти инситутлари жамоатчилик томонидан кенг қўллаб –қувватланмоқда, демократик давлат барпо этишда аҳолининг фаол иштироки таъминламоқда, фуқароларнинг эркинлиги ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашмоқда».
Жонс Хопкинс университети қошидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш маркази катта тадқиқотчиси В.Соколовски
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба