2004 йил бўлиб ўтган ФИДЕ чемпионатининг финалида 24 ёшли ўзбек гроссмейстери Рустам Қосимжонов англиялик Майкл Адамсни мағлуб этиб, шахмат бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбек ўғлони бу тарихий ғалабаси билан муқаддас заминимизда камолга этган не-не буюк зотларга муносиб ворис эканини исботлади.
Бу оламшумул ғалаба ўзбек халқининг юксак салоҳият, бой ақл-заковат соҳиби сифатида жаҳон миқёсидаги обрўсини янада юксалтирди, Ватанимиз шон-шуҳратини оширди. Йош шахматчимизнинг юксак ғалабаси муносиб баҳоланди – Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонига биноан Рустам Қосимжонов Амир Темур ордени билан тақдирланди.