Тиббиёт фанлари доктори, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедраси профессори Х. Камилов ўзининг 44 йиллик меҳнат ва изланишлари билан клиник офтальмология, кўз микрохирургияси, нейроофтальмология, офтальмокибернетика каби долзарб соҳаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Олимнинг саъй-ҳаракатлари билан янги диагностика усулларидан бўлган – компьютер периметрия, компрессиясиз тонография, кўзнинг компьютер таҳлили ва даволаш учун – кукумазим, фраксипарин, тиклид, иммуномодулин, лагоден, аллоплант ва ксенотрансплантатлар қўлланилмоқда.
Х. Комилов сўнгги 2010-2012 йиллар давомида амбулатория ва стационар шароитида 10 000 дан ортиқ кўзи хаста беморларни текшириб, шундан 1 224 нафар беморни янги замонавий жарроҳлик усуллари билан даволаган.
Тажрибали мутахассис 2006 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан, 2012 йил "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони ҳамда олий нишон "Олтин юлдуз" медали билан тақдирланган.