Ўзбекистонлик иқтидорли боксчи Шаҳобиддин Зоиров XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медали совриндори.
Бокс бўйича вазни 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги финал баҳсида Шаҳобиддин Зоиров россиялик Миша Алоянга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига олтин медални келтирди.