2015 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан Равшан Сайфуддинович Ирматов "Буюк ҳизматлари учун" ордени билан мукофотланди. Жаҳоннинг нуфузли рейтинг агентлиги Globe Soccer Awards талқини бўйича Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди.
2014 йил 30 ноябрь куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш ва ташкилотнинг 60 йиллик юбилейини нишонлаш маросимини бўлиб ўтди. Мазкур маросимда ОФК турли номинациялар бўйича йил лауреатларини эълон қилди.
Эътиборлиси, Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2014 йилдаги энг яхши ҳаками номинациясида ғолиб бўлди ва бешинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинди. Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик рефери бунгача 2008, 2009, 2010, 2011 йилларда кетма-кет тўрт маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган эди
Маълумот ўрнида, Равшан Эрматов ёзда Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиб, Жаҳон чемпионатлари финал босқичларидаги ўйинларни бошқариб бориш бўйича рекордни қайд этган.