Ўзбекистон амалга оширган ислоҳотлари самаралари билан фахрланса арзийди Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган. Мамлакатимиз Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон ўтган 24 йил ичида мустақил давлат сифатида амалга оширган ислоҳотлари самаралари билан фахрланса арзийди.
Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги тезюрар темир йўл алоқаси дейсизми, ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқлар дейсизми ёки ёш авлодга инглиз тилини ўргатишга қаратилаётган эътибор дейсизми, умуман, барча соҳаларда қўлга киритилаётган муваффақиятлар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради. Мамлакатингизда турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги этник ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижий давлатлар, хусусан, АҚШ билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.