Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1952 йил 15 апрель куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида таваллуд топган. Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси, Тошкент ислом институти, Ливия ислом университети каби нуфузли ислом дорулфунунларида таҳсил олган.
Кўп йиллар давомида Тошкент ислом институти, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида ишлаб келган. Сўнгги йилларда ислом маърифатига бағишланган ижодий ишлар билан шуғулланган. “Имон”, “Ихтилофлар ҳақида”, “Дин насиҳатдир”, “Сунний ақийдалар”, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Тафсири ҳилол”, “Олтин силсила” ҳадислар тўплами каби кўплаб китобларнинг муаллифи бўлиб, мазкур асарларнинг аксарияти турли тилларга таржима қилиниб, нашр этилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қатор халқаро ислом ташкилотлари, жумладан:
- Макка шаҳридаги Ислом олами уюшмасининг таъсис мажлиси аъзоси;
- Дунё тасаввуф уюшмаси аъзоси;
- Дунё мусулмонлар уламолари кенгаши аъзоси;
- Исломобод шаҳридаги Бутундунё ислом уюшмаси аъзоси;
- Дунё масжидлари уюшмаси аъзоси;
- Иорданиядаги Оли Байт ташкилотига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси ҳисобланган эди.