Лина Черязова - 1968 йилнинг 1 ноябрида Тошкентда туғилган. Фристайл бўйича жаҳон чемпиони, икки карра жаҳон кубоги ғолиби, Лиллехаммер олимпиадаси чемпиони. "Узбекистан Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Узбекистан ифтихори" фахрий унвонлари билан такдирланган. Матонатли Линанинг спорт йўли кишини ҳайратга солади.
Лина 7 ёшидан гимнастика, 12 ёшидан бошлаб 18 ёшигача акробатика билан шуғулланган. Акробатика бўйича Узбекистан чемпиони.
Лина ўн саккиз ёшга тўлгач, спортнинг қишки тури - чанғи учиш - фристайлда ўз имкониятларини юзага чикаришга бел боғлади У қия трамплиндан чанғида катта тезликда тушиш, сўнг қайрилмадан парвоз этиб, 15-20 метр баландликда айланиш, ҳавода ҳар хил машқларни бажариш, қорга оҳиста қўниш бехатар эмаслигини тушунгани ҳолда шу машаққатли йўлни танлади.
Орадан саккиз йил ўтгач, қуёшли Узбекистан вакили бўлган бу қиз 26 ёшида дунёни лол қолдириб, қишки олимпия ўйинлари чемпиони бўлишини ҳеч ким хаёлига келтирмаган эди, албатта.
1990 йили Эвропа чемпионатида бронза медалини қўлга киритиши унинг ўзига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. 1993 йили у жаҳон чемпиони ҳамда жаҳон кубоги соҳиби бўлди.
Лина Черязова 1994 йили жароҳатланган бўлишига қарамай Лиллехаммер Олимпиадасида қатнашди ва ҳавода уч марта айланади-ган мураккаб дастурни бажариб, мислсиз ғалабага эришди! Унинг бу муваффақияти мустақил Узбекистан спортчиларининг олимпи адада қўлга киритган биринчи олтин медали сифатида тарихимиздан муносиб ўрин олди.
Жаҳон кубоги мусобақаларида ғолиблик учун кураш олиб бораётган пайтда унга онаси вафот этганлигини маълум қилишди. У жисмоний ва маънавий оғир зарбага дош бериб, жаҳон кубоги мусобакаларини охиригача давом эттирди ва ғалаба қозонди. Тошкентга қайтиб келгач, яна машғулотларга киришди. Эзда АҚЧнинг Лейк-Плесиддаги спорт масканида машқ бажараётиб, оғир жароҳат олди. Чифохонада икки ҳафта ҳушсиз ётди ва согайгач, дунё аҳлини ҳайратга солиб яна катта спортга қайтди.
Лина Черязова 1996 йили Хартиндаги Осиё ўйинларида, 1998 йили Нагано олимпиадасида иштирок этди. Қуёшли юрт қизининг жумлаи жаҳонда қор маликаси деб тан олиниши, огир руҳий ва жисмоний жароҳатларни писанд этмай, шундай нуфузли мусобақаларда қатна-шиши ва ғолибликка даъвогарлик қилишининг ўзи тенгсиз мўъжиза, инсон матонати ҳақидаги достондир.