Асли марғилонлик таниқли ошпаз – Ҳаким Ғаниев жаҳондаги энг катта лағмонни пиширган шахс сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган.
У Беларусь пойтахти Минскдаги кафелардан бирида рекорд даражадаги кўп лағмонни тайёрлаш учун 1, 5 центнер гўшт ва сабзавот, 1 километрдан ортиқ лағмон хамирини ишлатган. Тайёр бўлган таомнинг соуслари билан биргаликдаги оғирлиги 351, 1 килограммни ташкил этган.
Шунингдек, ошпаз Москвадаги «Қозон» чойхонасида 502 килограмм норин тайёрлаган.