Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров олтин медални қўлга киритди.
Тажрибали боксчимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лорензо Коллазо Сотамайорни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.