Артур Таймазов

Артур Борисович Таймазов келиб чиқиши Осетин бўлган Ўзбекистонлик эркин курашчидир. 1979 йил 20 июлда Чимолий Осетиянинг Ногир қишлоғида туғилган бўлиб, бугунги кунда Тошкентнинг “Динамо” клуби аъзоси. У уч карра Олимпиада чемпиони (2004, 2008 ва 2012 йиллар), Сидней-2000 Олимпиадаси кумуш медал совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, уч карра Осиё ўйинлари ғолибидир. 2004 йил Чимолий Осетия Давлат университетини тамомлаган. Артур Таймазов спортнинг эркин кураш тури бўйича Ўзбекистон шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилаётган ишончли спортчилардан бири. Ўзбекистон Олимпия тарихида қўлга киритилган 6 та олтин медалдан 3 тасининг эгаси. Оилали, Арсен исмли ўғли ва Камила исмли қизи бор.

Артур Таймазов Чимолий Осетиянинг Ногир қишлоқчасида дунёга келган. Артур ёшлигидан акаси билан оғир атлетика машғулотларида иштирок этган. 11 ёшга тўлганда қишлоғида эркин кураш бўлими очилган ва Артурни бу спорт тури кўпроқ ўзига жалб этган. Ўша пайтларда у ҳамқишлоқлари Элбрус Тедейев, Вадим Тасоев каби курашчилар билан машғулотларда қатнашган. Профессионал спорт билан 1990 йилдан эътиборан шуғулланишни бошлаган.
Артур Таймазов ўзининг илк ютуғини 19 ёшида қўлга киритган. 1998 йил Бутунжаҳон Йошлар ўйинларида чемпион бўлган Артур қадам-бақадам ўзининг катта ютуқларини қўлга кирита бошлади.
Артур Таймазов Ўзбекистон учун курашишни 2000 йилдан бошлади. Бу қарорни у кўпчилик ўйлаганидек Россия терма жамоасидаги рақобат сабаб эмас, балки олимпиада ўйинларидаги квоталар билан изоҳлайди:
„2000 йилдаги Олимпиада ўйинларида Россия номидан тўпланган балларга биноан, ҳамшаҳарим Давид Мусулбеснинг иштирок этиши аниқ эди, менга Ўзбекистон номидан гиламга тушишни таклиф қилишди ва мен буни қабул қилдим. “
Артур Таймазов билан бўлган интервюдан лавҳа.
Кейинчалик Артур республика ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди. Уч карра Олимпиада ғолиби, бир неча бор Жаҳон ва Осиё чемпиони бўлди.
Спорт фаолияти
2000 йил 20 август - 5 сентабр кунлари Австралиянинг Сидней шаҳрида Олимпиада ўйинларида 2-ўринни эгаллаган.
2003-йил 11-15-декабр кунлари Америка Қўшма Чтатларида жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллаган.
2004 йил 14-29 август кунлари Юнонистоннинг Афина шаҳрида Олимпиада ўйинларида 1-ўринни эгаллаган.
2006 йил 10-12-март кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2006 йил 23-25 июн кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2006 йил 24 сентабр - 1 октябр кунлари Хитойда жаҳон чемпионатида 1-ўрин, 2006 йил 1-15 декабр кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида Осиё ўйинларида 1-ўринни эгаллаган.
2007 йил 1-4 март кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида халқаро турнирда 2-ўрин, 2007 йил 17-26 сентябр кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.
2008 йил 16-18 феврал кунлари Россиянинг Владикавказ шаҳрида жаҳон кубогида 3-ўрин, 2008 йил 8-23 август кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Олимпиада ўйинларида 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон тарихида биринчи марта икки карра олимпиада ғолиби деган номни қўлга киритган.
2010 йил 6-12-сентабр кунлари Россиянинг Москва шаҳрида жаҳон чемпионатида 2-ўринни олган.
2010 йил 23-26 ноябр кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ХИВ Осиё ўйинларида 1-ўринни олган.
2011 йил 15-22-май кунлари Тошкент шаҳридаги Осиё чемпионатида 1-ўрин, 2011 йил 23-24 июлм кунлари Украинанинг Кийев шаҳрида халқаро турнирда 1-ўринларни эгаллаган.
2012 йил Англиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган 2012 Йозги Олимпия ўйинларида 1-ўринни эгаллаган.
Э]тироф
Кетма-кет ютуқлар, мунтазам равишда Олимпиада ва Осиё ўйинларидаги иштироки, Жаҳон Чемпионатларидаги ютуқлар сабаб Артур Таймазов хориж ва ўзбек матбуотида энг кўп улуғланадиган машҳур спортчига айланди.
Энг кучли эркак спортчи
2004 йилги Олимпиада Ўйинлари олдидан ЭСПН интернет нашри ўз ўқувчилари орасида „Енг кучли эркак спортчи“ сўровини ўтказди. Онлайн сўровнинг биринчи босқичида Артур Таймазов ковбой Тревор Бразилени 77, 4 % овоз билан ортда қолдирган бўлса, иккинчи босқичда машҳур голф устаси Тигер Wоодсни 72 957 овоз билан ортда қолдирди.
Қирол Артур
Лондон олимпиадасидаги Артур Таймазовнинг учинчи олтин медалидан сўнг маҳаллий стадион. уз интернет нашри Таймазовга нисбатан „Қирол Артур“ атамасини қўллаб „Уч карра ҚИРОЛ АРТУР! ! ! “ сарлавҳаси остида мақола чиқарди.
Чунингдек, ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазов Лондон олимпиадасида қўлга киритган олтин медали билан эркин ва юнон-рум курашлари рекордини такрорлади. Бунга қадар уч нафар спортчи олимпиада ўйинларида уч маротаба чемпионликни қўлга киритганди. Таймазов улар қаторига кирган тўртинчи спортчига айланди. Аммо фақатгина бир спортчи учта олтиндан ташқари битта кумуш медални қўлга киритганди. Айнан мана шу олимпия рекордини Артур Таймазов такрорлаган. Олимпиада рекордини шу кунгача юнон-рум кураши бўйича чемпион афсонавий Александр Карелинга тегишли эди. Новосбирсклик полвон 1988 (Собиқ Иттифоқ таркибида), 1992 (МДЎ), 1996 (Россия) йилларда олимпия чемпиони бўлган бўлса, 2000 йили Сиднейда кумуш медал билан тақдирланганди.
Чунингдек, эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида россиялик яна бир спортчи Бувайсар Сайтийев ҳам учта олтин медалга эга бўлган (1996, 2004, 2008 йиллар). Беларуслик оғир вазн тоифаларида курашган Александр Медвед эса Собиқ Иттифоқ ҳисобига шунча олтин (1964, 1968, 1972 йиллар) медалларни келтирган.
Олтин ҳайкалча
Лондон-2012 Олимпиадсидаги муваффақиятдан сўнг, Артур Таймазов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 14 августдаги Фармонига асосан, „Ел-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланди. Бундан ташқари, 24-август куни Таймазов Лондон-2012 Олимпиадасининг бошқа ўзбекистонлик совриндорлари қаторида Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд тутиб турган ҳолатдаги, олтин суви юритилган ҳайкалчани президентдан совға сифатида қабул қилиб олди.
2012 йил 29 август куни Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейида Лондон Олимпиадаси совриндорларини қутлашга бағишланган тадбирда Артур Таймазовга 150 минг АҚШ долларига сертификат ҳамда Чевролет Малибу автомобили калити топширилган.
Осиё Олимпия Кенгашининг махсус соврини
2012 йил якунида Осиё олимпия кенгаши махсус кенгаши махсус соврин жорий қилди ва уни ХХХ Олимпия ўйинларида юқори натижаларни қўлга киритган спортчиларга тақдим этди. Осиё олимпия Кенгаши Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритган ҳамда Осиё ва жаҳон рекордларини ўрнатган бир гуруҳ спортчиларни танлаб олди ва уларга ўз совринини топширди. Мазкур соврин 3 карра олимпиада чемпиони Артур Таймазовга ҳам топширилди. Ушбу совринлар Кенгашнинг ноябр ойида Макаода бўлиб ўтган бош ассамблеясида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вакилига топширилди.
Чимолий Осетия президенти эътирофи
2012 йил Лондон олимпиадасидан сўнг Артур ўзи туғилиб ўсган жойда қаҳрамонларча кутиб олинди. Чимолий Осетия республикаси раҳбари Таймураз Мамсуров Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этувчи эркин курашчи Артур Таймазовни мамлакатнинг энг олий мукофоти - „Осетия шуҳрати“ ордени билан мукофотлади.
Бундан ташқари, уч карра Олимпиада чемпионига янги уч хонали квартиранинг калитлари ҳам топширилган. Президент Таймураз Мамсуровнинг фикрича, ХХИ аср сўнгига қадар ҳеч ким Артур Таймазовнинг натижаларини такрорлай олмайди.
Чахсий ҳаёти
Артур Таймазов 1979 йил аҳоли жон бошига Олимпиада чемпионлари кўплиги билан „Гиннесс рекордлари китобига“ кирган Ногир қишлоғида сут заводида ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Таймазов Борис Хасакойевич оиласида, 4-фарзанд бўлиб дунёга келди. Онаси Таймазова Нина Бабицаевна (қизлик шарифи Гудийева) Олимпиада ўйинларида жами олтита медалга эгалик қиладиган ўғиллари мувафаққиятидан фахрланади.
Аввалига Артур акалари Алан ва Тимур билан оғир атлетика машғулотларида иштирок этган, нисбатан кичик бўлганлиги ва мусобақаларда акалари каби кўп иштирок этмаслиги уни ранжитган ва синфдошларининг қистови билан эркин кураш машғулотларида иштирок эта бошлади.
Артур ҳозирги мувафаққиятларига эришишда оғир атлетика билан шуғулланганлиги ва акаларининг ҳиссаси катта бўлганлигини кўп бор таъкидлайди.
Акаси Тимур Таймазов 1992 йил Барселонада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида бирлашган МДҲ жамоаси таркибида кумуш медални қўлга киритган. 1996 йил Украина Олимпия жамоасида оғир атлетика бўйича олтин медалга эгалик қилган, Икки бор Жаҳон чемпиони бўлган. Ҳозирда акаси Тимур Таймазов Чимолий Осетия Солиқ идорасида бошлиқ ва Чимолий Осетия Парламенти депутати.
Артур Таймазов оилали. Турмуш ўртоғи Зарина. Арсен (2005 йили туғилган) исмли ўғли ва Камилла (2008-йил туғилган) исмли қизи бор.
Мукофотлари
Халқаро тоифадаги спорт устаси Артур Таймазов қуйидаги мукофотларни олган:
2002 йил — „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи“ фахрий унвони.
2004 йил — „Ўзбекистон Ифтихори“ фахрий унвони.
2008 йил — „Буюк хизматлари учун“ ордени.
2012 йил — “Ел-юрт ҳурмати” ордени.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба