2018
Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов бурчакдан тўпни Рустамжон Ашурматовга узатди ва ҳимоячимиз ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб – 1:0. 41-дақиқада дарвозамиз томон қўйилган жарима тўпини вьетнамлик Нгуен Куанг Хаи муваффақиятли амалга оширди ва ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди.

"Қор жанги"нинг иккинчи бўлимини футболчиларимиз кўк либосда ўтказди. Ушбу таймда ҳар иккала жамоа вакиллари қатор ҳужумлар уюштирган бўлса-да, аммо ҳисоб очилмади. Шу тариқа асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди.

Қўшимча вақтнинг иккинчи бўлими якунланишига бир дақиқа қолганида бурчакдан оширилган тўпни Андрей Сидоров дарвоза томон оёғи билан йўллади ва терма жамоамизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Жумладан, Туркиянинг етакчи иқтисодий нашрларидан бири - «Derin Ekonomi» журналининг шарҳловчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг биринчи ўн нафар етакчиси рўйхатига киритдилар.

«Derin Ekonomi» журнали рейтинги Туркиядаги бошқа бир етакчи нашр - «Yeni Şafak» газетаси томонидан ҳам кўчириб босилди.

Мазкур рўйхатдан муҳим аҳамиятга молик қарорлари билан ўз мамлакатлари ва минтақаларидаги мавжуд вазиятни ўзгартириб юборадиган ва бу билан халқаро майдондаги вазиятга фаол таъсир кўрсатадиган ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг «нюсмейкери», яъни уларнинг диққат-эътибори объекти бўлиб қолаётган етакчилар номлари жой олди.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган биринчи кунларданоқ мамлакатни ялпи либераллаштириш, «ҳар ерда ҳозиру нозир» бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини тартибга солиш, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган чуқур ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.

Таъкидланганидек, янги раҳбарият бошчилигида Ўзбекистонда мамлакатни амалда эркин бозор сари ҳаракатлантиришга ҳамда ташқи савдо ва валюта сиёсатини либераллаштиришга йўналтирилган ўта муҳим қарорлар қабул қилингани хорижлик сармоядорлар учун республиканинг жозибадорлигини оширди.

Бошқа давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни тубдан яхшилаш йўлини тутгани Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти лавозимидаги энг катта эътиборга муносиб қадамларидан бири бўлди.

Турк нашрларида қайд этилишича, мазкур рейтингдан жой олган ўн мамлакат етакчиларининг исми шарифлари, эҳтимол, шу пайтга қадар жаҳон ҳамжамияти учун таниқли бўлмаган, бироқ 2018 йили улар «ҳар бир кишига ўзларини танитишади».

«Жаҳон» АА, Анқара

Манба: “Жаҳон” ахборот агентлиги

2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида терма жамоамизни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди.

Боксчиларимизнинг бу ғалабаси мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилган кенг шароитлар юксак самаралар бераётганининг яна бир исботидир.

Германияда ўтган нуфузли мусобақада 85 давлатдан 280 боксчи совринли ўринлар учун беллашди. Унда спортчиларимиз Ўзбекистон бокс мактаби салоҳиятини яна бир карра намойиш этди.

– Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда қатнашаётган ҳар бир спортчимиз ортида ўзини мана шу даражага етказган Ватанимиз, халқимиз турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофатидан эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди бокс бўйича жаҳон чемпиони Ш.Ғиёсов. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга катта куч-қувват ва ишонч беради. Жаҳон чемпионатидаги ғалабамизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаймиз.

Хабар қилганимиздек, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Жасур Латипов кумуш, Санжар Турсунов ва Бектемир Мелиқўзиев бронза медални қўлга киритди.

Байрам Айтмуродов, Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Дунё спорт гимнастикасининг тирик афсонаси, Олимпия ўйинларининг етти карра иштирокчиси, Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони Оксана Чусовитина Халқаро гимнастика Шон-шараф залидан ўрин олди. Тантанали маросим АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтди.

Чусовитина билан биргаликда Шон-шараф залидан шунингдек, япониялик Сюн Фудзимото, америкалик Алисия Сакрамоне ва россиялик Алексей Немовлар ҳам ўрин эгаллашди. Эътиборлиси, Оксана профессионал фаолиятини тугатмасдан туриб Шон-шараф залидан ўрин олган биринчи гимнастикачи бўлиб тарихга кирди.

АҚШда жойлашган Халқаро Гимнастика Шон-шараф залига бунга қадар жами 22 та мамлакатдан 91 нафар спортчи киритилган бўлиб, ҳамюртимиздан ташқари бошқа барча спортчилар фаолиятларини якунлаганларидан сўнг бундай юксак эътирофга сазовор бўлишганди.

Оксана Чусовитина 2016 йил охирида спорт гимнастикаси тарихида еттита Олимпия ўйинларида иштирок этган биринчи аёл гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди. Фаолияти давомида Чусовитина уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпионлиги билан биргаликда Барселона-1992 Олимпия ўйинларида олтин, Пекин-2008 Олимпия ўйинларида эса кумуш медалларга сазовор бўлган. Шу йилнинг ўзида Оксана Баку (Озарбайжон) ва Доха (Қатар) шаҳарларида бўлиб ўтган жаҳон кубоги босқичларида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, Озарбайжон пойтахтида ташкил этилган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да олтин медалга сазовор бўлди.

Айни пайтда юртдошимиз ўзининг 42 ёшида жорий йилнинг октябрь ойида Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда. Унга қадар Чусовитина сентябрь ойида Венгрия ва Францияда бўлиб ўтадиган ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган жаҳон кубоги босқичларида иштирок этади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Меҳнат Шуҳрати” ва “Дўстлик” орденларининг соҳиби Оксана Чусовитина билан хақли равишда фахрланади ва унга келгуси фаолиятида ҳам омад ва муваффақиятлар тилаб қолади.

www.olympic.uz

Ҳар йили 20 мартда бутун сайёрамиз бўйлаб Халқаро бахт куни кенг нишонланади. Шуниси эътиборлики, БМТ Бош ассамблеяси таъсис этган мазкур сана айнан диёримизда ҳар бир инсон қалбида эзгулик чечаги ниш урган, Наврўз муносабати билан ўтказиладиган тантаналар авжига чиққан кунларга тўғри келади.

БМТ буюртмасига кўра, Халқаро бахт кунига атаб тайёрланадиган “World Happiness Report” (“Жаҳон бахт ҳисоботи”)да қайд этилишича, Ўзбекистон кейинги ўн йилликда фаровонлик ўсиши кўрсаткичида мунтазам кучли ўнликдан жой олмоқда.

Бу 2017 йилнинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатида ҳам истисно бўлмади. Юртимиз ўтган йилдагига нисбатан икки поғона юқори кўтарилиб, 155 давлат орасида 47-ўринни эгаллади. Мазкур кўрсаткич билан Ўзбекистон МДҲ, Болтиқбўйи мамлакатлари, қолаверса, Италия, Япония, Корея Республикаси, Туркия, Гонконг, Хитой ва бошқа ривожланган давлатлардан ҳам илгарилаб кетди.

Экспертлар рейтингдаги барча мамлакатнинг турмуш даражасини ўрганиб чиқишди. Бу тадқиқотда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, фуқароларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоялаш, умр давомийлиги, муҳим қарорларни мустақил қабул қилиш имконияти даражалари ҳамда бошқа ҳаётий мезонлар ҳисобга олинди. Кузатувчилар рўйхатнинг юқори қисмидан ўрин эгаллаган мамлакатларда бахт-саодат асоси ҳисобланмиш аҳоли учун ғамхўрлик, эркинлик, бағрикенглик, ҳалоллик, саломатлик, даромадга эга бўлиш ва яхши бошқариш бўйича кўрсаткичлар юксак баҳоланганлигини таъкидлашди. Яна бир муҳим омил иш ўрнининг мавжудлиги ҳамда унинг сифатига қаратилганидир.

Рейтингнинг илк уч ўрнини Норвегия, Дания ва Исландия банд этган, Швейцария, Финляндия, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ҳамда Швеция дастлабки ўнликдан жой олган. Рўйхатнинг поёнини Руанда, Сурия, Танзания, Бурунди ва Марказий Африка Республикаси якунлаган.

Р. АЛИШЕРОВ

Рўйхатни ҳаяжон билан кўздан кечира бошладим. Қани бизнинг азамат?! Биринчи элликталикда Осиёдан уч вакил: Япония, Ўзбекистон ва Ҳиндистон. МДҲ давлатларидан эса ягона номзод Ўзбекистондан! Дунёнинг 100 энг кучли ёш иқтисодчилари орасида Англия банки, Гарвард, Стэнфорд университетлари, Париж Иқтисод мактаби номзодларини ортда қолдириб, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев 32-ўринда турибди.

Мамлакатимиз шаънига қўшилган муносиб ҳисса, умуммамлакат муваффақиятидан шодланиб, Шарқ ренессансига хаёлим кетди. IX асрдан XIII асрнинг ўрталаригача давом этган илк Уйғониш даврида илм-фан уч йўналишда ривожланган. Улардан бири математика-тиббиёт йўналиши бўлиб, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний математикага оид, Закариё ар-Розий кимё, Ибн Сино, Журжоний, Абу Райҳон Беруний тиббиёт ва фалсафага оид йирик асарлар яратди. Ақл-закоси билан Марказий осиёлик алломалар жаҳон тамаддуни бешигига беназир дур қадади.

Дилга шодлик ингани бежиз эмас. Замондошимиз Хоразмий ёққан оловни қайта алангалатди. Ҳали ўттиз ёшни қаршиламаган қаҳрамонимиз макроиқтисоддаги янги йўналиш «Иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари» бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан. Илмий иши давлатларнинг иқтисодий ривожланишида интеллектуал капитал ва бозор институтларининг ролини тадқиқ этишга бағишланган. Рауфхоннинг 20 га яқин илмий мақоласи «Intelligence», «Kyklos», «Environmental Research» каби дунёнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган, «Forbes» агентлиги, «National Policy» институти томонидан юқори баҳоланган.

Ёш иқтисодчи олим 2012 йили АҚШнинг «Fulbright» стипендияси ғолиби бўлиб, Нью-Йорк давлат университетида иқтисод магистри илмий даражасини олган. Ҳозир таълим даргоҳида муаллимлик қилиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида катта илмий ходим ҳамдир.

Рауфхон Салахўжаевнинг муваффақияти Тошкент Халқаро Вестминстер университети учун Лондон Иқтисод мактаби (Буюк Британия), Англия банки ва Браун университети каби нуфузли илмий марказлар қаторига киришга йўл очди. Ўзбекистоннинг ушбу рейтингдаги иштироки мамлакатимиз нуфузи, илмий салоҳиятига баҳо бериш, унинг келажакдаги иқтисодий ривожига таъсир этиши шубҳасиз.

Мазкур рейтинг RePEc (Research Papers in Economics) «Иқтисодиёт фанлари бўйича илмий мақолалар» ташкилоти томонидан тузилади, лойиҳани АҚШдаги Федерал резерв банки тадқиқотлар бўлими мувофиқлаштиради ва дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ иқтисодчилар фаолияти кузатиб борилади. RePEc мақолаларга келтирилган иқтибослар, чоп этилган журнал нуфузи каби категорияларга асосланиб, турли тоифалар бўйича энг яхши иқтисодчилар рейтингини тузади. Рейтингда асосан Гарвард, Йель университетлари, Лондон иқтисод мактаби битирувчилари ва ходимлари устун турган.

Рауфхоннинг ютуғи келгусидаги зафарларига дебоча бўлсин!

Севара Алижонова, ЎзА

2016
Соғлом она ва бола йили

2016-йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия якунларига кўра Тошкент декларацияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат ИҲТнинг обрўли ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан бир қаторда ўзининг муносиб ўрнига эгалигини таъкидлайди ҳамда мусулмон уммати бирлигини таъминлаш, мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш, аъзо давлатларга барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақиради.

ТИВК Фаластин ва Ал-Қуддус Аш-Шарифни, Фаластин халқининг қонуний ва даҳлсиз ҳуқуқларини, Яқин Шарқда тартиб ўрнатиш бўйича тинчлик ташаббусларини ҳамда Фаластин қочоқлари муаммоларини адолатли ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолютсиялари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинишини яна бир бор тўлиқ қўллаб-қувватлади.

ИҲТга аъзо давлатлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазиятни БМТ Низомидаги тамойиллар ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ равишда инқирозларни сиёсий йўл билан тартибга солиш орқали зудлик билан барқарорлаштириш зарурлиги тўғрисида ягона фикрга эгадирлар.

Афғонистондаги вазиятга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этган ҳолда Афғонистон муаммосига ҳарбий ечим йўқлиги яна бир бор таъкидланди. Афғонистондаги ички зиддиятларни ҳал қилиш бутун халқни яраштириш жараёнларини олға суриш орқали ҳамда афғонлар раҳбарлигида ва афғонлар томонидан амалга оширилиши керак деб ҳисоблаймиз.

Ташкилотга аъзо мамлакатлар терроризм ва экстремизмнинг барча кўринишларига, наркотик моддаларнинг ноқунуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига, ноқонуний қурол савдоси, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш ва етказиш воситаларига қарши курашишнинг устуворлиги таъкидланди. Қайд этилганидек, мазкур хавфли муаммоларни енгиш ва бартараф этиш ҳамжиҳатликда курашиш ҳамда уларнинг пайдо бўлиш аломатлари ва илдизларини йўқ қилиш учун чоралар ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.

43-сессиянинг барча иштирокчилари терроризм мафкураси, зўранвонликка асосланган экстремизм ва диний фанатизмга қарши курашишнинг зарур воситаси сифатида муқаддас Ислом дини ҳақидаги билимларни оммалаштириш зарурлигини қайд этдилар.

Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги расилиги “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли” шиори остида ўтишини ҳисобга олиб, Ислом оламининг машхур олим ва мутафаккирларининг илмий меросини чуқур англаш, инсон капиталига киритилаётган инвестиция ва маблағлар миқдори ўсишини таъминлаш, таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёш авлодни умуминсоний ва исломий қадриятларни ҳурмат қилиш ҳамда замонавий фан чўққиларини забт этишга интилиш руҳида тарбиялаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ИҲТ олий таълим соҳасида, жумладан Таълим алмашинув дастури доирасида дастур ва тадбирларни давом эттириш ва янада кенгайтириш, олий таълим муассалари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда профессионал тайёргарлик учун стипендия ва дастурларини таъсис этишга тайёрдир.

Шу нуқтаий назардан янги қабул қилинган “Ўн йиллик ҳаракат дастури: ИҲТ – 2025”га юқори баҳо берилди. Ушбу ҳужжатни ҳаётга тадбиқ этилиши ХХИ асрда мусулмон давлатларида савдо ва инвестиция, юқори технологияларга ўтиш, хусусий сектор, саноатлаштириш, илмий соҳа ва таълимни ривожлантиришга кўмак беради.Иқтисодий ўсишнинг секинлашуви масалаларини ҳал этиш юзасидан тажриба алмашиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларида ўзаро манфаатли узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш ва инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайта тикланадиган энергия манбааларидан фойдаланишнинг миллий дастурларини амалга ошириш ва инновацион иқтисодиёт барпо қилиш бўйича ИҲТга аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатлари бир овоздан маъқулланди.Кенгаш соғлиқни сақлаш соҳасининг юқори яшаш даражасини таъминлашда ва умуман жамият фаровонлигида асосий аҳамиятга эгалигини таъкидлади ҳамда “2014-2023-йилларга мўлжалланган соғлиқни сақлаш соҳасида ИҲТнинг стратегик ҳаракат дастури”н” самарали ва тўлиқ амалга оширишга даъват қилди.

Сессия давомида ИҲТнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар, айниқса БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорлик ва муносабатларини янада чуқурлаштириш борасида Бош котибнинг саъй-ҳаракатлари тўлиқ маъқулланди.Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотининг барча устувор йўналишларини маъқуллайди ва ўзининг ТИВКдаги раислик даврида белгиланган режаларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Сессия доирасида “Ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ва бунёдкорлик салоҳиятини рағбатлантириш” мавзусида махсус йиғилиш ўтказилди. Унда аъзо давлатларнинг ёшлар сиёсати ва мазкур соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари масалалари юзасидан батафсил ва самарали фикр алмашилди.

Шунингдек Икки кунлик иш давомида 118 та резолюция ҳам қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Саломатлик рейтингида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

Нуфузли “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Унга биноан, жаҳондаги 188 давлат ўртасида Ўзбекистон 55-ўринни эгаллади.

Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Қисқача маълумот: “The Lancet” — Британияда чоп этиладиган ҳафталик журнал. У тиббиёт бўйича энг машҳур ва энг нуфузли нашрлардан бири ҳисобланади. Ланцет, яъни жарроҳлик асбоби номи қўйилган ушбу журналга инглиз жарроҳи Томас Уоклей томонидан 1823 йили асос солинган. Унда муҳим тадқиқотларга оид мақолалар, китоблар шарҳлари, янгиликлар, касалликлар тарихи ҳамда бошқа материаллар чоп этилади. Журнал -таҳририятлари Лондон, Нью-Йорк ва Пекин шаҳарларида жойлашган.

Юқори натижани қўлга киритган дастлабки бешталик давлатлар рўйхатидан Исландия, Сингапур, Швеция, Андорра ҳамда Буюк Британия жой олди. МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринларга Туркманистон (60), Озарбайжон (75), Молдова (80), Қозоғистон (85), Арманистон (86), Тожикистон (99), Қирғизистон (113), Украина (118), Россия (119) ва Беларусь (120) муносиб топилган.

Рейтинг нолдан (энг ёмон кўрсаткич) юзгача (энг яхши кўрсаткич) бўлган муқоясада 33 кўрсаткич бўйича умумлаштирилган баҳолар ҳисобга олинган ҳолда тузилган. Мамлакатлар ўринларини белгилашда назарда тутилган мезонлар орасида болалар ҳамда чақалоқлар ўлими, йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим, болалардаги ортиқча вазн, алкоголь ва тамаки истеъмоли даражаси, одам иммунитети танқислиги вируси (ВИЧ), сил ва В гепатити билан касалланиш, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари мавжуд. Бундан -ташқари, экспертлар зўравонлик ҳаракатлари ҳамда урушлардаги ўлим ҳолатларини ҳам ҳисобга олишган. Ҳар бир мезон бўйича ҳисоблар 1990 — 2015 йиллар оралиғидаги вазиятларнинг таҳлили асосида чиқарилди.

Масалан, “Доялар иштирокидаги туғуруқлар” мезони бўйича Ўзбекистон максимал даражадаги баҳони, “Касалликлар тиббий профилактикаси даражаси” бўйича — 93, “Ҳаво ифлосланиши туфайли касалликка чалиниш” мезони бўйича — 89, “Оилани режалаштириш ва репродуктив ёш” бўйича — 84, “Чекиш” ҳамда “Ичишга яроқсиз сув истеъмоли билан боғлиқ касалликлар” мезони бўйича 81 балл тўплади.

“The Lancet” ушбу рейтингни тузишда 2015 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган. Улар 17 та глобал мақсадни (қашшоқликни бартараф этиш, очликка барҳам бериш, таълим олиш имкониятини таъминлаш ва ҳоказо), 169 та вазифа ҳамда 230 та аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни ўз ичига олган. БМТ режаси бўйича 15 йил мобайнида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришилмоғи лозим.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш бўйича босқичма-босқич диққатга молик ишлар амалга оширилмоқда. Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларнинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, даволашнинг энг илғор услублари кенг қўлланилмоқда, аҳолига биринчи даволаш-профилактика ёрдами кўрсатилишининг замонавий тизими яратилган. Аҳолига шошилинч ва махсус тиббий ёрдам кўсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда.

Шулар билан бир қаторда, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган тизимлари, жумладан, Аҳолишунослик жамғармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан аҳолишунослик ва репродуктив саломатлик дастурларини амалга ошириш, соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини юксалтириш, оналар ҳамда болалар саломатлигини муҳофаза этиш, атроф-муҳитни асраш, фавқулодда вазиятларда кўмак кўрсатиш сингари соҳаларда фаол ҳамкорлик қилаётир. ЮНИСЕФ билан ўзаро ҳамкорликда болалар саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган кўп сонли тадбирлар, жумладан, болалар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, уларни эмлаш, мактабларда ва мактабгача тарбия муассасаларида тиббий маданиятни ошириш, санитария-гигиена меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш тадбирлари ўтказилаяпти.

“The Lancet” журнали тадқиқоти натижалари Ўзбекистон бўйича бошқа нуфузли халқаро институтлар томонидан берилган баҳоларни тўла тасдиқлайди. Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, Ўзбекистон жаҳондаги нуфузли ташкилот — “Save the children” (“Болаларни асрайлик”) халқаро муассасаси томонидан тузилган дунё рейтингида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатилаётган энг илғор ўн мамлакат қаторидан жой олган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган яна бир тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида 158 мамлакат орасида 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида эса биринчи ўринни эгаллаган.

Дарҳақиқат, “The Lancet” журнали қайд этганидек, Ўзбекистоннинг ушбу юқори рейтинги мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақияти жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилганининг яна бир тасдиғи ҳисобланади.

Манба: “Жаҳон” ахборот агентлиги

Терма жамоамиз аъзолари 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17та бронза медаллари билан умумий 31та медаль жамғаришди.

Ўн икки кун давомида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. Ўн икки кун барчамиз катта хаяжон ва иштиёқ билан мазкур мусобақаларни кузатиб бордик. Боиси Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Паралимпия ўйинларида ҳар қачонгиданда фаолроқ иштирок этиб, ҳар куни бизларни хушҳабарлар билан хурсанд этиб туришди.

Мусобқаларнинг сўнгги кунида енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида иштирок этган ҳамюртимиз Нозимахон Қаюмова 44.58 натижа билан жахон рекордини ўрнатган холда Паралимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Ана шу тариқа делегациямиз аъзолари томонидан қўлга киритилган олтин медаллар сони 8тага етди. Якунда терма жамоамиз аъзолари 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17та бронза медаллари билан умумий 31та медаль жамғаришди ва умужамоа ҳисобида 176 та давлат вакиллари орасида медаллар сифати бўйича 16-ўринни, сони бўйича эса 13-ўринни эгаллашди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди. 32 та иштирокчи 31та медални қўлга киритиши бу чинакам фантастика.

Маълумот учун қуйидаги рақамларни келтириб ўтамиз. Мусобақада энг кўп – 239 та медал жамғарган Хитой терма жамоаси спортнинг 17 та турида 327 нафар спортчи билан иштирок этган.

2.Буюк Британия 147 та медаль - 260та спортчи (20та спорт тури)

3.Украина 117 та медаль - 171та спортчи (15та спорт тури)

4.АҚШ 115 та медаль - 288та спортчи (20та спорт тури)

5.Австралия 81та медаль - 175та спортчи (16та спорт тури)

6.Германия 57та медаль - 158та спортчи (17та спорт тури)

******************************************************************

16. Ўзбекистон 31та медаль – 32та спортчи (5та спорт тури)

Демак натижалар шуни кўрсатаяптики спортчилар сонига нисбатан медаллар жамғариш борасида Ўзбекистон делегацияси 96,8% натижа кўрсатиб XV Паралимпия ўйинларида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки юртимиз паралимпиячилари Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, МДҲда Украинадан сўнг иккинчи, Осиёда Хитой ва Эрондан сўнг учинчи ўринни эгаллашди.

Ёдингизда бўлса XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс турида барча рақибларини ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллаганди. Паралимпиячилар орасида эса Ўзбекистон делегацияси спортнинг дзюдо тури бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди. (3 та олтин, 1 та кумуш, 6та бронза медаллари). Шерзод Намозов (-60 кг), Ўткир Ниғматов (-66 кг) ва Одил Тулидабаев (+100 кг) олтин медаллар билан тақдирланган бўлсалар, 70 килограммгача бўлган аёллар ўртасидаги мусобақада гиламга чиққан Хайитжон Алимовага кумуш медаль насиб қилди. Шунингдек Севинч Салаева (-52 кг), Турсунпошша Нурметова (-63 кг), Гулруҳ Раҳимова (-70 кг), Феруз Саидов (-73 кг), Шуҳрат Бобоев (-90 кг), ва Ширин Шарипов (-100 кг)лар бронза медалларини қўлга киритишди.

Умуман эса спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Таъкидлаш керакки, шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар натижаси бўйича бундай кўрсаткичга эришмагандилар. Эътироф этиш лозимки, Бразилияда жуда кўп Давлат делегациялари Ўзбекистон эришган ютуқларга ҳайрат ва ҳавас билан қарамоқдалар. Бу ютуқлар замирида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши ва дуоси, Давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларга бўлган ишонч ҳамда спортчиларимиз ва уларни тарбиялаган мураббийларининг тинимсиз меҳнати ётибди.

Шу ўринда Республикамизнинг Биринчи Президенти, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг машҳур ибораларини эсламай ўта олмаймиз. “Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга машҳур қила олмайди”. Ана шу сўзлар Бразилияда яна бир бор ўз исботини топди. Аввал олимпиячиларимиз, кейинроқ паралимпиячиларимиз диёримизни бутун дунёга машҳур қилишди, уни барча барчага танитишди.

Энди дунёнинг мана ман деган полвонлари ўзбек ўғлонлари билан хисоблашишга мажбурлар, энг кучли терма жамоалар Ўзбекистон терма жамоасини ўзларига ҳар жихатдан муносиб рақиб деб ҳисоблашади. Биздан хайиқишгади, бизга қарши алоҳида тайёргарлик кўришади. Ахир бу бутун бир миллатимизнинг улкан ютуғи эмасми? Ўзбекистон ва унинг ана шундай Ватанни севгучи фарзандлари бор экан, мамлакатимизда спортга Давлатимиз томонидан ана шундай юксак эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатилар экан Мустақил диёримиз байроғи доимо сарбаланд кўтарилаверади.

1996 йили Атлантада ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юртдошларимиз биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган. 2000 йил Сидней шаҳри мезбонлик қилган баҳсларда спортчиларимиз битта олтин, битта кумуш ва иккита бронзани мамлакатимизга олиб келган. Афинада 2004 йили ўтказилган беллашувларда спортчиларимиздан икки нафари шоҳсупанинг биринчи, яна шунчаси учинчи ва бир нафари иккинчи поғонасини банд этган бўлса, 2008 йилги Пекин Олимпиадасида улар 6 медални қўлга киритган: 1 олтин, 2 кумуш, 3 бронза. Олимпиячиларимиз 2012 йили Лондондан битта олтин, иккита бронза билан қайтиб келган. “Рио – 2016”да юртдошларимизнинг 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронзани қўлга киритгани Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик шукуҳи билан яшаётган халқимизга муносиб совға бўлди.

“Рио – 2016”да дунёнинг икки юздан зиёд давлатидан спортчилар қатнашди. Улар орасидан 87 давлат спортчиларигина шоҳсупага кўтарилди. Олтин медални қўлга киритганлар янада кам – 59 та. Ўзбекистон спортчилари 13 медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этди. Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Боксчиларимиз 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, Куба, АҚШ, Буюк Британия ва Россия каби бокс энг ривожланган давлат спортчиларини ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринни эгаллади. Президентимизнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори спортчиларимизнинг ушбу нуфузли мусобақада юксак натижаларни қайд этишида муҳим дастуриламал бўлди.

Натижа кутилганидан ҳам зиёд бўлди. ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида боксчиларимиздан Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев, дзюдочилар Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, эркин кураш бўйича Элмурод Тасмуродов, Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига биттадан бронза медаль қўшди.

ХХХI ёзги Олимпия ўйинларининг энг муҳим воқеаларидан бири бокс мусобақаларида рўй берди. Ҳасанбой Олимпия ўйинларида энг ёрқин жангларни олиб боргани учун “Рио – 2016” олимпиадасининг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди.

Оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ҳам Олимпиада олтин медали билан тақдирланди. У штангани даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, иккикураш натижасига кўра 431 килограмм натижа қайд этиб, Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Унинг силтаб кўтаришда кўрсатган натижаси Олимпиаданинг янги рекорди сифатида мана-ман деган соҳа мутасаддилари томонидан кенг эътироф этилди. Чет эл оммавий ахборот воситалари ўзбек фарзандини мақтаб мақолалар ёзди. Мана улардан бир шингили: “Нурудинов 2012 йилда Лондон Олимпиадасида 4-ўринни эгаллаганидан сўнг унинг чап тиззасида жароҳат пайдо бўлди. Шу боис у 2013 йилдан 2015 йилгача спорт мусобақаларида қатнаша олмади. Руслан ўша дамларда ўзида катта куч ва ирода топиб, яна спорт мусобақаларига қайтиш ҳақида ўйлади ҳамда бугун шундай юксак маррани эгаллади”. Agence France-Presse. “У силтаб кўтаришда 237 килограмм натижа билан Олимпия ўйинларининг янги рекордини ўрнатди. Иккикураш якуни бўйича олтин медални қўлга киритди. Шу пайтгача Марказий Осиё давлатлари орасида ҳеч бир оғир атлетикачи бундай муваффақиятга эриша олмаган”. www.nbcwashington.com

ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида ўтган учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этди.

Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Шанхай шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон имзолаган ШҲТни ташкил этиш тўғрисидаги декларация асосида тузилган. Ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзи қамраган минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланган.

ШҲТ Хартиясида аъзо давлатлар мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро англашув ва фикрларни инобатга олиш, ички ишларига аралашмаслик, халқаро муносабатларда куч ишлатмаслик ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига амал қилиши қайд этилган.

Ўтган 15 йилда ташкилотнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди, котибияти ва таркибий тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди. ШҲТ нуфузли давлатлараро ташкилот сифатида халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллади, кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди.

Ўзбекистон ташкилотнинг асосчиларидан бири, улкан иқтисодий ва геосиёсий салоҳиятга эга давлат сифатида унинг фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимиз ШҲТга савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда муҳим восита сифатида қарайди.

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига учинчи маротаба раислик қилмоқда. Мамлакатимиз ШҲТга 2003-2004 ҳамда 2009-2010 йилларда раислик қилган.

Ўзбекистоннинг ташкилотга биринчи раислиги ҳам ШҲТ фаолиятини янги мазмун билан бойитган. 2004 йил 17 июнда Тошкентда бўлиб ўтган саммит доирасида пойтахтимизда ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи органи – Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси очилган. Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви йўлга қўйилган. Бу ишлар ШҲТнинг асосий мақсадларидан бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, турли таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

2004 йилдаги саммитда ШҲТнинг ваколатлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенция, Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи мақоми тўғрисидаги низом ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланган. Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Мўғулистонга ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилган. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ўша йилги саммитга Афғонистон раҳбари илк бор меҳмон сифатида таклиф қилинган. Кейинчалик Афғонистон ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомига эга бўлди.

Ўзбекистоннинг иккинчи раислиги даврида амалга оширилган ишлар ҳам ШҲТ фаолиятини янги босқичга кўтарди. 2010 йил апрель ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг мамлакатимизга ташрифи чоғида ШҲТ ва БМТ котибиятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма декларация имзоланди. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мазкур глобал тузилма билан ўзаро алоқаларига асос бўлиб келмоқда.

2010 йил 11 июнь куни Тошкентда ўтган саммитда, шунингдек, ташкилот доирасидаги масалаларни ҳал этишда муҳим ҳужжатлар – ШҲТнинг иш юритиш қоидалари ва ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси 2015 йил 11 июлдан буён ташкилотга раислик қилиб келмоқда. Мамлакатимиз аъзо давлатлар билан биргаликда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро алоқалар мувофиқлашувини яхшилаш, ташкилотнинг халқаро майдондаги ролини кучайтириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширди. ШҲТнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташаббусларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш орқали ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Давлат раҳбарлари ШҲТнинг 15 йиллик фаолияти асосий натижаларини кўриб чиқдилар. Ташкилот нуфузли ва аҳамиятли тузилма сифатида халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллагани алоҳида таъкидланди.

Мажлисда халқаро терроризм, экстремизм ва унинг бошқа кўринишлари бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари учун бирдек хавф солаётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу таҳдидларга фақат ҳамкорликда, жаҳон ҳамжамияти ҳаракатларини бирлаштириш орқали қарши курашиш мумкинлиги қайд этилди.

ШҲТ Хартияси қоидалари ва бошқа ҳужжатларига мувофиқ терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар билан ноқонуний савдо, оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиб бериш воситалари тарқалишига қарши биргаликда курашиш ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорлик, давлат суверенитетини ҳурмат қилиш ва бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик принципларига асосланган ҳолда, хавфсиз, холис ва очиқ ахборот маконини яратишга доир саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Мажлисда кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, минтақа ва дунёдаги вазиятга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодиётнинг пасайишига қарши самарали курашиш борасида тажриба алмашиш, инновацион технологияларни жорий қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида узоқ муддатли ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва инфратузилмани ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Мажлисда транспорт коммуникациялари, энергетика, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида кузатувчи мақомидаги мамлакатлар делегациялари раҳбарлари – Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф, саммит меҳмони – Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди. Шунингдек, мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов, Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев қатнашди.

Саммитда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Жефри Фелтман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа, АСЕАН Бош котиби Ле Лионг Минь, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори Гун Цзяньвэй ҳам иштирок этди.

Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзолангани Тошкент саммитининг муҳим воқеаларидан бўлди.

Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси мақомига эга бўлиши ташкилот имкониятларини кенгайтириб, халқаро майдонда долзарб муаммоларни ҳал этиш, минтақа ва умуман дунёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлайдиган кўп томонлама механизм сифатида ташкилот ролини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Давлат раҳбарлари Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Камбоджа Қироллиги ва Непалга ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланишини маъқулладилар.

Музокаралар якунида ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси, ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислик давридаги фаолиятига юксак баҳо берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида, ишчан кайфиятда ўтганини, эришилган келишувлар ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги тарихий аҳамиятга эга бўлганини, бу даврда барча тадбирлар, жумладан, Тошкент саммити юксак савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси халқи ва раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.

Шу билан ШҲТнинг Тошкент саммити якунига етди. У ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим келишувларга эришилган саммит сифатида ШҲТ тарихидан алоҳида ўрин олади.

ШҲТга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича UNEP DTIE мукофоти билан тақдирланди.

Ашхабодда Европа ва марказий Осиё минтақавий Озон тармоғининг йиллик минтақавий учрашуви бўлиб ўтди. Унинг доирасида божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун Европа ва марказий Осиё минтақавий Озон тармоғининг мукофотини топшириш бўйича ИВ тантанали маросим бўлиб ўтди.

2016 йилда 13 мамлакатлар мукофотларга сазовор бўлишди. Хусусан, Ўзбекистонга 32 номинация ичидан 16 медал берилди. Ўзбекистон, Украина, Туркия, Туркманистон, Сербия, Хорватия, Руминия, Россия, Қирғизистон, Хитой, Испания, Грузия, Европа иттифоқи, Босния ва Герсеговина божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари озон қатламини ҳимоя қилишдаги фаолиятлари учун нуфузли медал ва ёрлиқларга сазовор бўлдилар.

Маълумот ўрнида, Оzon Action Programme UNEP DTIE томонидан ташкил этилган махсус мукофот 2010 йилдан бери топширилади. Мукофот божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига озон қатламини бузувчи моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олишга йўналтирилган ҳаракатлари учун озон қатламини сақлашга қаратилган глобал ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилади.

Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва Қамчиқ туннелининг очилиши халқимиз ҳаётида унутилмас тарихий воқеа бўлди. Бу йўл Ўзбекистон аслида қандай буюк давлат экани, халқи қандай қудратга, салоҳиятга эга эканини яна бир бор жаҳон ҳамжамиятига намоён этди. Осиё ва Европани боғловчи кўприк, икки минтақа ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ушбу ноёб объектни аср қурилишларидан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

2015
Кексаларни эъзозлаш йили

АҚШда фаолият кўрсатаётган, катта обрўга эга бўлган, Геллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган ва эълон қилинган тадқиқот материаллари билан танишиш асносида ушбу нуфузли ташкилот шу йўналиш бўйича ўз хулосасини чиқариш учун жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда сўров ўтказиб, катта ёшдаги 142 минг шахснинг фикрини ўрганган маълум бўлади. Сўровномада 3 та савол ўртага қўйилган. Биринчи савол «Сиз ўзингиз яшаётган шаҳар ёки тумандаги маҳаллий полицияга ишонасизми?» деган мазмунда берилган. Иккинчи савол: «Сиз ўзингиз яшаётган шаҳар ёки туманда кечаси хавф-хатардан қўрқмасдан ёлғиз юра оласизми?». Ва учинчидан, «Охирги ўн икки ойда сиз ва оила аъзоларингизнинг пул ва мол-мулки ўғирланган ҳолат содир бўлганми?» деган савол берилган. Айни мана шундай саволлар орқали, авваламбор, сўров ўтказилган мамлакатда яшаётган ҳар қайси одамнинг кайфиятига, унинг ўзини эркин ҳис этишига қонунда белгиланган тартибларга амал қилиш қандай таъсир кўрсатаётганини аниқлаш кўзда тутилган. Бизнинг мамлакатимиз, Ўзбекистонимиз, бу сўровнома натижаларига кўра, дунёдаги 141 та давлат орасида 2-ўринни эгаллаганини алоҳида мамнуният билан таъкидлаш лозим. Бизнинг бундай ўта муҳим масала, яъни юртимизда тинч ва осуда ҳаётни асраш ва ҳимоя қилиш бўйича мана шундай юксак даражага кўтарилганимиз, бу соҳада олиб бораётган ишларимиз халқаро миқёсда кенг эътироф этилгани, ҳеч шубҳасиз, барчамизга ғурур ва ифтихор етказади.

2015 йил 29 март куни юртимизда улкан сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Ҳар томонлама юқори савияда, муқобиллик асосида ўтган бу сайлов мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида муҳим, ҳал қилувчи босқич бўлиб, халқимизнинг ўз кучи ва салоҳиятига бўлган ишончи нақадар мустаҳкам экани, унинг сиёсий-ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги, Ватанимиз тақдири учун дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Конституциямиз, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари, демократик тамойиллар асосида ўтказилган ушбу сайловда сайловчиларнинг 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовга овоз берди. Бундай ёрқин ғалаба, ҳеч шубҳасиз, Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатида Ўзбекистон мустақиллигини таъминлаш, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги стратегик мақсад ва вазифаларни ҳал этиш йўлидаги беқиёс хизматлари, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқимиз томонидан юксак эътироф этилгани ва якдиллик билан қўллаб-қувватланганидан далолат беради.

Халқимизнинг миллий спорт тури – кураш 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда Осиё олимпия кенгашининг Ашхобод шаҳрида ўтказилган навбатдаги Бош ассамблеясида эълон қилинди.

Осиё олимпия кенгаши томонидан ҳар тўрт йилда ташкил этиладиган ва қитъа олимпиадаси сифатида эътироф этилган ёзги Осиё ўйинлари нуфузи ва аҳамияти жиҳатидан Олимпия ўйинларидан кейинги муҳим мусобақадир. Унда қитъамизнинг деярли барча мамлакатларидан минглаб спортчилар иштирок этади. Шу боис мазкур ўйинлар дастуридан жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга, барча қитъаларида ривожланиб бораётган спорт турлари жой олади.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий анъаналаримизни қадрлаш ва рағбатлантириш, халқимизнинг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссасини намойиш этишнинг муҳим омилларидан бири сифатида ўзбек кураши тобора равнақ топаётир.

Уч минг йиллик тарихга эга ўзбек кураши мустақиллик йилларида янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг 1999 йил 1 февралдаги “Халқаро Кураш ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони миллий спортимиз ривожида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун дунёнинг барча қитъаларида кураш кенг оммалашмоқда. Осиё, Европа, Панамерика, Африка ва Океания кураш конфедерациялари таркибига бирлашган юз йигирмадан ортиқ давлатда кураш бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юксак савияда ташкил этилаётир.

Инсонпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган ўзбек кураши адолатли тартиб-қоидалари, чиройли усуллари билан жаҳон халқларининг ҳурматига сазовор бўлаётир.

Буларнинг бари ўзбек кураши умуминсоний қадрият сифатида Олимпия ўйинлари сафидан муносиб ўрин олишга ҳақли эканлигининг тасдиғидир. Курашнинг XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилиши бу йўналишда қўйилган залворли қадам бўлди.

– Бугун Кураш халқаро ассоциацияси ва ушбу спорт турининг ихлосмандлари учун тарихий кун, – деди Осиё кураш конфедерацияси президенти, Осиё олимпия кенгаши Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон. – Курашнинг XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилиши мазкур спорт турини нафақат Осиёда, балки бутун дунёда янада тараққий эттириш ва кенг оммалаштиришда янги даврни бошлаб беради.

Кураш халқаро ассоциацияси расмий веб-сайти – kurash-ika.org сайтида маълум қилинишича, Индонезияда ўтадиган Осиё ўйинларида кураш бўйича 15 медаллар жамланмаси ўйналади. Эркаклар етти, хотин-қизлар саккиз вазн тоифасида ғолиблик учун баҳслашади.

Энди кураш бирйўла учта нуфузли мусобақа – 2016 йили Вьетнамда ўтадиган Осиё соҳил ўйинлари, 2017 йили Туркманистонда бўладиган ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари ҳамда 2018 йили Индонезия мезбонлик қиладиган ёзги Осиё ўйинлари дастуридан жой олди.

100 ёшдан ошган инсонлар яшовчи мамлакатлар борасидаги тадқиқот “Элвисти” (Украина) ахборот маркази томонидан электрон ОАВлар томонидан тарқатилган сўнгги бир ярим йилдаги материаллар асосида ўтказилган. Унда 4,5 млн материал мониторинг қилинган.

Ўзбекистон ушбу рейтингда Япония, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Италия каби давлатлардан кейинги ўринни банд этган.

Шунга қарамай, узоқ умр кўрувчиларнинг аҳоли сонига нисбати жиҳатидан мамлакатимиз кучли учликдан ўрин эгаллаган.

Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги иқтисодий фаолликнинг сустлиги, шунингдек, нефть нархи пастлиги билан ифодаланадиган мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда. 2014 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни ташкил этди ва бундай юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди. 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 7,5 фоиз ўсди. Давлат томонидан катта ҳажмда инвестициялар сарфланаётгани ва газ экспортини Россиядан Хитойга қайта йўналтириш стратегияси ушбу босқичда мамлакат иқтисодиётини минтақанинг бошқа давлатларида рўй бераётган секинлашишдан ҳимоя қилди. Ташқи иқтисодий мавқе мустаҳкамлигича қолмоқда, аммо жорий операциялар ҳисоб-китоби бўйича профицит ҳажми камайган.

ХВЖ ходимлари томонидан истеъмол нархлари индексини ҳисоблашнинг муқобил услуби асосида ҳисоблаб чиқилган йиллик инфляция даражаси 2015 йилнинг март ойини ҳам қўшганда бир рақамли кўрсаткичгача пасайди ва тахминан 9 фоизни ташкил этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” деган мавзуда тадқиқот ўтказилди ва унинг натижалари матбуотда эълон қилинди.

Ана шу тадқиқотга кўра, Ўзбекистонимиз мазкур рейтингда 158 мамлакат орасида 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида эса биринчи ўринни эгаллаган.

Бу авваламбор мустақиллик даврида биз эришган улкан марраларни, иқтисодиётимиз барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ошиб бораётгани ва бу ютуқларни дунё ҳамжамияти яна бир бор тан олаётганини кўрсатади.

Энг муҳими, буларнинг барчаси кўпни кўрган, эртанги кунга катта ишонч билан яшаётган, иродаси бақувват, иймони бутун халқимизнинг меҳнати, мардлиги ва матонатининг натижасидир.

Осиё шахмат федерацияси томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “2nd Annual Asian Chess Excellence Awards” премиясининг “Йил кишиси” номинацияси ғолиби сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов эътироф этилди.

Осиё шахмат федерацияси президенти Шайх Султон бин Ҳалифа Ал Нахён бу янгиликни расман эълон қилди. Хабарга мос тарзда суратлар ҳам илова қилиниб, унда Шайх Султон федерация бош котиби Хишам Ал-Тохир билан бирга номинация ғолибига тақдим этиладиган мукофотни намойиш қилишган.

Ушбу номинация бўйича мукофот мамлакатда шахматга қаратилаётган эътибор, болалар спорти, хусусан шахматга берилаётган ғамҳўрлик, яратилаётган шароитлар ва доимий қўллаб-қувватлашни таъминлаётганлар учун топширилади.

2014
Соғлом бола йили

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари бугунги кунда барча соҳаларда, жумладан, таълим тизимида ҳам изчил ривожланаётгани таъкидланди. Бунда икки давлат раҳбарларининг мунтазамлик касб этган учрашувларида эришилаётган келишувлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Самарқандда Конфуций институтини ташкил этиш бўйича битим Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2013 йилнинг сентябрида мамлакатимизда бўлган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ташрифи чоғида имзоланган эди.

– Ўзбекистонда илк Конфуций институти 2005 йили Тошкентда очилган эди, – дейди Хитойнинг Шанхай хорижий тиллар университети проректори Чжу Чен. – Ўзбекистон ва Хитой ижтимоий-маданий алоқаларининг самараси сифатида энди Самарқандда ҳам Конфуций институти фаолият кўрсатадиган бўлди. Мазкур институтни ташкил этиш жараёнида юртингиздаги таълим жараёнлари, хусусан, Самарқанд давлат чет тиллар институти фаолияти билан яқиндан танишдик. Ушбу даргоҳда хитой тили мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланаётгани, талабаларнинг хитой тилини ўрганишга бўлган қизиқиши юқорилиги қувонарлидир. Конфуций институти илм-фан соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзбекистонлик ёшларнинг Хитой ҳақидаги тушунчаларини бойитишга хизмат қилади.

Иштирокчилар институтда хитой тили ва маданиятини ўргатиш юзасидан яратилган шароитлар билан танишди.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор самарасида мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган баркамол авлод вояга етаётгани таъкидланди.

Бу ёш иқтидорли болаларнинг халқаро майдонларда эришаётган юксак ғалабалари барчамизни қувонтиради. Яқинда Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритгани ҳамюртларимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди.

Жавоҳир тўрт ярим ёшидан шахмат билан мунтазам шуғулланади. У шахматчи сифатида халқаро майдондаги дастлабки ғалабасига 2012 йили Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида эришди. 7 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида блиц турнирда олтин, классик шахмат бўйича кумуш медалга сазовор бўлди. 2013 йили Эронда шахмат бўйича 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Унинг укаси Исломбек эса болалигидан ўзининг алоҳида салоҳиятини кўрсата олди. У 2012 йили Ҳиндистонда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида 5 ёшгача шахматчилар ўртасида кумуш медални қўлга киритди. “Ақл гимнастикаси” сир-асрорини тобора пухта ва жуда тез ўзлаштираётган И.Синдоровнинг ўйин услуби бугун кўплаб мухлису мутахассислар эътиборида. Чунки у тез ва тўғри қарор қабул қилади, партияда ҳар қандай мураккаб вазият юзага келса ҳам фақат ҳужумга зўр беради. Исломбекнинг ҳужумкор ўйин тактикаси 2013 йили Эрондаги Осиё чемпионатида бирйўла учта олтин медални қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этди.

Жавоҳир ва Исломбек яқинда Грецияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, халқаро миқёсдаги ғалабалари тасодиф эмаслигини яна бир карра исботлади. Нуфузли мусобақанинг етти ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида иштирок этган Исломбек Синдоров рапид бўйича тўққиз турнинг барчасида ғалаба қозонди, блиц турнирда саккиз очко билан биринчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатининг иккита олтин медалига сазовор бўлди. Жавоҳир Синдоров тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ҳар икки йўналишда ҳам мағлубиятсиз дона суриб, тўққиз имкониятдан саккиз очкодан жамғарди ва у ҳам иккита олтин медални қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар Президентимиз Ислом Каримов томонидан энг сўнгги русумдаги замонавий компьютерлар билан тақдирланди. Уларнинг ота-онасига замонавий LCD телевизори берилди. Президентимиз совғаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов топширди.

– Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновга ҳавас қиламиз, – дейди Жавоҳир Синдоров. – Президентимизнинг совғаси бизни янада юксак марралар сари руҳлантиради, катта куч бағишлайди.

Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур ҳамда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишининг натижалари ҳар томонлама баркамол ривожланган авлод тарбиясига қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол тасдиғи бўла олади. Ўзбекистонда сифати халқаро меъёрларга жавоб берадиган 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилган.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳақидаги ахборот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча расмий тиллари - инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилинди.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йил ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Инха университетида бу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрланади.

Ушбу таълим муассасасида яратилган шароитлар халқаро талабларга тўла жавоб беради. Ўқув аудиториялари, лаборатория ва бошқа хоналар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Университетда пойтахтимиздаги олий таълим муассасалари орасида энг катта дата-марказ (серверлар ва тармоқ ускуналари жойлаштирилган юқори технологияли майдон) фаолият кўрсатмоқда. Талабалар энг замонавий технологиялар, жумладан, Wi-Fiдан кенг фойдаланмоқда.

Дарслар халқаро муҳандислик аккредитацияси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув дастури бўйича инглиз тилида ўтилмоқда. Мамлакатимиз ўқитувчилари билан биргаликда Корея Республикасидан келган 10 нафар мутахассис талабаларга ахборот-коммуникация соҳаси асосларини ўргатмоқда. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган етакчи компаниялар мутахассислари иштирокида амалий машғулотлар мунтазам ўтказилмоқда. Бу назария ва амалиётни ўзаро боғлаш, талабаларга эса IT саноатидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш имконини бераётир.

Тошкент шаҳридаги Инха университетида ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда талабаларнинг мустақил изланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун олий ўқув юртида замонавий технологиялар ва анъанавий адабиёт билан таъминланган ахборот-ресурс маркази ташкил этилган. Университетда жамоа бўлиб ишлаш йўлга қўйилган, яъни талабалар баҳс-мунозаралар ва тақдимотлар ўтказиладиган хоналарда гуруҳларга бўлиниб, мураккаб вазифаларга ечим топади. Сўнгра дарсларда тажрибали ўқитувчи раҳбарлигида билимларини мустаҳкамлайди.

Университетда дарслар фақат инглиз тилида олиб борилади. Бу Президентимизнинг айрим махсус фанларни чет тилларда ўқитиш кўзда тутилган «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳаётга самарали татбиқ этилаётганидан бир намунадир.

2013
Обод турмуш йили

Буюк Британиянинг Maplecroft консалтинг компанияси 2012 йил 5 декабрда узоқ муддатли инвестициялар жалб қилиш учун дунёдаги қулай мамлакатларнинг навбатдаги рейтинги ҳақидаги маърузани нашр этди. Ўзбекистон ушбу рейтингда дастлабки йигирмата давлат қаторига киритилган. Рўйхатда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Корея ва Малайзия етакчилик қилмоқда.

Maplecroft компанияси томонидан ҳисоблаб чиқиладиган “Ривожланиб бораётган бозорлар индекси” бизнес юритиш учун истиқболли бўлган 175 давлатни ўз ичига олган. Индексда ўтган йиллардаги иқтисодий кўрсаткичлар, мамлакатнинг инвестиция сарфлаш учун жозибадорлиги, энг сўнгги таркибий ислоҳотлар ва демографик аҳвол, шу жумладан ўрта синф сони бўйича прогнозлар эътиборга олинган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан юқори баҳоланмоқда. Мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муваффақиятлари юртимиздаги сиёсий барқарорлик ва ислоҳотларнинг изчил амалга оширилишига асослангани етакчи халқаро экспертлар томонидан бир неча бор таъкидланди.

Мамлакатимиз жаҳон иқтисодиётида ҳамон давом этаётган инқирознинг салбий оқибатларига нафақат ишончли тарзда бардош бермоқда, балки макроиқтисодий мувозанатни, юқори иқтисодий ва ижтимоий ўсиш суръатларини сақлашга эришмоқда.

Айниқса, инвестиция соҳасида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар эътиборга молик. Истиқлол йилларида мамлакатда самарали қонунчилик базаси, хорижий сармоядорлар учун кенг кўламли ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар мажмуи яратилди, хориж капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантириш бўйича яхлит чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди.

Ўзбекистоннинг хорижлик шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мамлакатда чет эллик сармоядорларнинг муваффақиятли ишлаши учун барча шарт-шароит яратилганидан ёрқин далолат беради. Буларнинг барчаси Ўзбекистонга инвестиция муҳити энг жозибадор етакчи давлатлар қаторидан муносиб жой эгаллаш имконини берди. Буни Maplecroft компанияси экспертлари яна бир бор тасдиқлади.

Ягона порталнинг шиори - “Хизматлар янги қиёфада” деб номланади ва бу он-лайн тарзда ягона нуқта орқали давлат интерактив хизматларини тақдим этиш маъносини билдиради. Ягона портал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги ПФ-1920-сон Фармони билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига асосан яратилган.

Юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни шакллантириш, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистонда ўзбек-хитой саноат паркини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ барпо этилди.

Қуйидагилар “Жиззах” махсус индустриал зонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:

ички ва ташқи бозорларда рақабатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юксак технологияли ва инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш;

махсус индустриал зонага кирувчи минтақаларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал-хомашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалик хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

махсус индустриал зона ва умуман республика корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперацион алоқалар ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хомашё ва материаллар негизида юксак технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

“Жиззах” МИЗ ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилманинг жадал ривожланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.

2012
Мустаҳкам оила йили

Глобал иқтисодиётда жиддий муаммолар сақланиб қолаётганлигига қарамай, 2012 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш натижасида иқтисодий ривожланишнинг барқарор юқори суръатлари, макроиқтисодий мутаносиблик, аҳоли ҳаёт даражасининг барқарор ўсиши ва мамлакатнинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш таъминланди.

Ялпи ички маҳсулот 8,2 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми – 7 фоизга, пудрат қурилиш ишлари ҳажми – 11,5 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми – 13,9 фоизга ўсди. Инфляция суръатлари режалаштирилган даражада сақланди ва 7 фоиздан ошмади.
Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга барча харажатларнинг 59,2 фоизи йўналтирилди. Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар бир йилда ўртача 26,5 фоизга, аҳолининг реал даромадлари эса – 17,5 фоизга ўсди.
Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 22,9 фоизни ташкил этган асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ошиб бориши иқтисодиёт ўсиши барқарор юқори суръатларининг ва унинг тузилмаларини диверсификациялашнинг асосий манбаи бўлди. 11,7 миллиард долларга тенг миқдорда ёки 2011 йилдагига қараганда 14 фоиз кўп инвестициялар жалб этилди. Барча инвестицияларнинг 22 фоиздан ортиғини ёки 2,5 миллиард доллардан ортиқни хорижий инвестициялар ташкил этди, улардан 79 фоиздан ортиғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Барча инвестицияларнинг 74 фоизга яқини ишлаб чиқариш қурилишига йўналтирилди. 205 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди.
Экспорт ҳажми 11,6 фоизга ўсди, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 1,12 миллиард доллардан ортиқ миқдорда таъминланди. Экспорт таркибида хом ашё бўлмаган тайёр товарлар экспорти 70 фоиздан ортиқни ташкил этди.
Молия-банк тизими барқарор ишлаб, 2012 йилда унинг жами капитали 24,2 фоизга, депозитлар ҳажми – 31,5 фоизга, шу жумладан аҳоли депозитлари – 34,6 фоизга кўпайди. Банкларнинг инвестиция мақсадлари учун ажратилган узоқ муддатли кредитлари ҳажми 30,7 фоизга кўпайди.

«Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳим омили ва асоси бўлди, бунинг натижасида ерга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ҳақиқий эгалик туйғуси мустаҳкамланди.

Президент фармони билан Лондон Олимпиадасида медалларни қўлга киритган уч спортчилардан икки нафари фаҳрий унвон ва бир нафари орден билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Президенти 14 август куни “Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўинларида юқори натижаларга эришган спортчиларни мукофотлаш тўғрисида” фармонни имзолади.
Мазкур фармонга мувофиқ Олимпиада ўйинларида юқори натижаларга эришган, шунингдек халқаро майдонда мамлакат обрўсини оширган Ришод Собиров (дзюдо) ва Сослан Тигиевга (эркин кураш) “Ўзбекистон ифтиҳори” фаҳрий унвони берилди.
Бокс бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси Аббос Атоевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фаҳрий унвони берилди.
Олимпиада 2012 олтин медали соҳиби эркин кураш устаси Артур Таймазов мамлакат спорт шарафини оширишга қўшган улкан ҳиссаси ва Олимпиада ўйинларида эришган юқори натижалари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Халқаро қуёш энергияси институти қуёш энергиясини бўйича замонавий технологияларни илгари суриб, уларни ривожлантириб боради. Унинг ёрдамида Ўзбекистон қуёш энергетикаси бўйича билимларнинг минтақавий хабига айланишни режалаштирган. Ўзбекистонда ишлатилаётган электр манбалари орасида қуёш энергиясидан фойдаланиш юқори потенциалга эга. Уни иқтисодиёт траққиёти йўлида ёқилғи сифатида фойдаланиш шунчаки вариант эмас - бу зарурият. Халқаро институт мақомига эга ушбу маскан илмий-техник ва лойиҳалаш ташкилоти сифатида фаолият юритади. Янги институтда қуёш энергияси бўйича конкрет лойиҳалар ишлаб чиқиши режалаштирилган.
2011
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

ЯИМнинг ўсиш даражаси 8,3%ни ташкил этган бўлса, умуман 2000-2011 йиллар давомида бу кўрсаткич 2,1 марта ўсди ва ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон жаҳондаги иқтисодиёти барқарор ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин олди.


Умумий саноат ўсишининг 70% га яқини юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга тўғри келди.
2011 йил юқори темп билан машинасозлик ва автомиобилсозлик (12,2%), Кимё ва нефт кимёси (9,4%), озиқ-овқат саноати (13,1%), қурилиш материаллари саноати (11,9%), фармоцевтика ва мебель (18%)га ўсди.

2011 йил экспорт маҳсулотлари ҳажми 2010 йилга нисбатан 15,45 га ўсди ва 15 миллиард АҚШ долларидан ошиқ суммани ташкил этди ёки 2000 йилга нисбатан 4,6 мартага ошганини кўрсатди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4,5 миллиард долларни ташкил этди.

800 минг тонна буғдой, 3,5 миллион тонна пахта, 8,2 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 3 миллион тоннага яқин боғдорчилик маҳсулотлари, 6,6 миллион тонна сут, 1,5 миллион тонна гўшт, 3,5 миллиард дона тухум етиштирилди.

2011 йил барча молиявий маблағлардан 10,8 миллиарддан ортиқ АҚШ доллари миқдорида капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 11,2% га кўп. Инвестициялар улуши ЯИМнинг 23,9%ни ташкил этиши мамлакатнинг инвестицион активлигини кўрсатади.

2011 йил давомида намунавий лойиҳалар бўйича 1,1 миллион квадрат метр майдонда жами 7400та замонавий уй-жойлар қурилди. Бу қурилишга 576 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, унинг 63%и марказлашган манбаа ва “Қишлоқ қурилиш банк”нинг шахсий маблағларидан иборат

GM Powertrain – Uzbekistan заводи 2011 йилнинг ноябрь ойидан Тошкент шағрида General Motors компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилди. Ушбу завод GM маркасидаги енгил автомобилларга ўрнатиладиган Ecotec 1.2L и 1.5L двигателларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

31 октябрь куни “Бухоро” халқаро аэропортида соатига 400 йўловчини ўтказиш қувватига эга янги йўловчи терминали ишга туширилди.

Янги аэропорт қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида” қарори ижроси юзасидан амалга оширилди.
Янги терминал халқаро талабларга мос равишда VIP ва CIP-заллар, она ва бола хоналари, медпункт, авиа касса. Валюта айрбошлаш шахобчалари, почта бўлимлари ва duty free дўконлари ташкил этилган. Бугунги кунда Бухоро аэропорти барча турдаги самолётларни қабул қилиш имкониятига эга. 2011 йилнинг 9 ойида жами 1914 парвозга хизмат кўрсатилди, шунингдек 74.1 минг йўловчи ташилди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19% га кўпдир. Мазкур давр давомида 57.9 тонна юк, 11.4 тонна почта, 12.4 тонна пулли юклар жўнатилди.

Тошкент-Самарқанд йўналишидаги 344 км масофани 2 соатда босиб ўтиш имкониятига эга бўлган “Талго-250” юқори тезликда харакатланувчи поеэд харакати йўлга қўйилди. Ушбу поездни ишга тушириш мақсадида 600 км узунликдаги мавжуд темир йўллар модернизация қилинди, 68 км янги темир йўл қурилди. Тошкент ва Самарқанд темир йўл вокзаллари замон талаблари мос ҳолатга келтирилди.

“Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида 389та қишлоқ врачлик пунктлари ва 25та оилавий поликлиникалар замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Лойиҳа доирасида жами 3770 нафар врачлар малакаси оширилди.

“Save the children” халқаро ташкилотининг рейтингига Ўзбекистон болалар саломатлиги бўйича дунёнинг ўнта давлатлари қаторига киритилди.

Термиз шаҳрида Ўрта махсус, каб-ҳунар таълим тизими ўқувчилари орасидаги “Баркамол авлод-2011” спорт мусобақалари бошланди.

Тантананинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Мусобақалар Кичик Олимпиада мутахассислари ва кенг жамоатчилиги томонидан тан олинган ва Олимпиа ўйинлари талабларига жавоб берадиган узлуксиз уч босқичли тизим бўйича ўтказилди.
Мунозарасиз баҳсларда энг кўп медалларни қўлга киритган Тошкент шаҳри терма командаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг табрик матнининг асл нусҳаси ҳамда Президент совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди

2010
Баркамол авлод йили

2010 йилдан бошлаб компания GМ глобал брендларидан фойдаланишни бошлади. Жумладан, август ойида анча такомиллаштирилган ва технологик ихчамлаштирилган “Chevrolet Spark” автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Автомобилсозлик иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий тараққиётнинг асосий йўналишларидан биридир. Бу соҳада салмоқли натижаларга эришиш учун, биринчи навбатда, кенг кўламли вазифаларни ҳал этиш, яъни рақобатбардош ва экспортбоп автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, истеъмолчилар истакларини инобатга олган ҳолда, машиналар русумини мунтазам янгилаш, автомобилларнинг кенг турдаги таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди.

Ўзбекистондаги "Майданак" расадхонаси ходимлари томонидан кашф этилган янги фазовий жисм "Самарқанд" деб номланган.

Уни Ўзбекистон Фанлар академиясининг олимлари Алексей Сергеев ва Баҳодир Ҳафизовлар 2007 йил октябрида кашф этганлар. Кейин маълумотлар Ҳарварддаги Кичик сайёралар марказига жўнатилган. Аввалига у ердан бундай объект каталогларда йўқлиги ҳақидаги жавоб келган. Маълум муддат олиб борилган узлуксиз кузатувлар ортидан эса, сайёра Кичик планеталар халқаро каталогига доимий 210271 (210271 Samarkand 2007 TU2) номи билан киритилган.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов кетма-кет учинчи маротаба Осиёнинг “Энг яхши ҳаками”, деб эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 20 июлдаги фармонига кўра, ўзбек футболининг шуҳратини жаҳонга танитиш, халқаро майдонда унинг нуфузини юксалтиришда ибрат ва намуна кўрсатгани, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотланди.

2009
Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги йили

2009 йилда буюк олим ва мутафаккир Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги муносабати билан Астрономия институти ҳузурида Астрономия музейи очилди.

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу музей мамлакатимизда коинот тадқиқотлари соҳасини ривожлантириш ва Мирзо Улуғбек меросини кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Унда астрономия фанининг ривожланиш босқичлари ҳамда Мовароуннаҳр ва Европа олимларининг илмий тадқиқотларини ўзида намоён этган бой экспозициялар, жумладан, турли асбоб-ускуналар, телескоплар, ҳужжатлар ва буюмлар жамланган. Музейдан жой олган Мирзо Улуғбек расадхонасининг асосий ускунаси – деворий квадрантнинг макети аллома давридаги астрономик кузатувлар ҳақида тўлиқ маълумот беради.

Мазкур қўшма корхона фаолияти Самарқанд автомобил заводи ҳудудида MAN автомобилларини ишлаб чиқариш билан бошлади.

2011-йилдан “MAN автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплекси” лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилмоқда. Унинг биринчи босқичида “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш комплекси қуриб битказилди. Қисқа фурсатда амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари самарасида жорий йил бошида корхонанинг замонавий дилерлик ва сервис маркази ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу марказ сўнгги техник ва технологик талаблар даражасида жиҳозланган бўлиб, диагностика, юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг узеллари, механик ва электротехник қисмлари ҳамда шиналарини таъмирлаш участкаларига эга. Мажмуа майдони ва техник жиҳозланиш даражаси йилига 1500 тадан 4000 тагача йирик юк автомашиналари ва махсус транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш имконини беради. “MAN Truck & Bus AG” компаниясининг хорижий давлатлардаги етакчи сервис марказларида амалиёт ўтаган ва малака оширган мутахассислар турли таъмирлаш ишларини юқори сифатда бажармоқдалар.


“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

Президентимиз тантана қатнашчиларини, бутун халқимизни Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик байрами билан қутлар экан, мустақиллик биз учун ўзлигимизни англаш, ҳуқуқий демократик давлат, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш учун улкан имкониятлар очиб берганини қайд этди. Миллий давлатчилигимиз тарихида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда пойтахтимиз алоҳида ўринга ва беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2009 йил 20 августдаги фармонига биноан, юртимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, мустақил ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, эзгу анъаналарни сақлаш, маданий, маънавий-маърифий ҳаётимизни юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари учун ҳамда 2200 йиллик юбилейи муносабати билан Тошкент шаҳри «Мустақиллик» ордени билан мукофотланди.

Президентимиз Ислом Каримов ушбу юксак мукофот – “Мустақиллик” орденини тантанали равишда топширди.

"Ўтган давр мобайнида бу санани Тошкент шаҳрининг мамлакатимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва мавқеига мос равишда, юксак савияда нишонлаш, пойтахтимизни янада обод қилиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкинки, бундай улкан, ҳақиқатан ҳам тарихий ишларни амалга оширишда Тошкентда бирон-бир туман, мавзе-маҳалла, меҳнат жамоаси ёки бирорта одам йўқки, бевосита ўз ҳиссасини қўшмаган, ҳеч бўлмаганда, ўзининг фикри, маслаҳати билан иштирок этмаган бўлса.

Бир сўз билан айтганда, мана шу давр мобайнида бу гўзал масканда, она диёримизда яшаётган, кексаю ёш барча-барча инсонлар учун Тошкентимиз нақадар севимли ва қадрли экани яна бир бор амалда намоён бўлди".

2008
Ёшлар йили

Чет эл инвестициялари жалб этилишини янада рағбатлантириш, чет эл инвестициялари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий ва инвестицион имкониятларидан самарали фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йил 2 декабрдаги қарори бўйича Навоий вилояти ҳудудида «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси ташкил этилди.«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) хорижий инвесторларга бизнес юритиш учун кенг имкониятларни таклиф этади ва аввал бошдан бизнесга катта рақобат афзалликларини беради.

Бу ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини асраб-авайлаш, Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатидан жой олган Наврўз, Бойсун маданий мероси, Шашмақом, Катта ашула каби маданий мероснинг номоддий элементларини кенг тарғиб этиш, шунингдек, барқарор тараққиётга эришишда маданиятнинг ролини мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятимизга асос бўлади.

Маълумки, кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар кўлами дунё миқиёсида ортиб бормоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, одам савдоси бу -куч билан, тахдид қилиш ёки алдаш ёхуд бошқа мажбурлаш шакллари асосида инсонни сотиш, унинг меҳнатидан мажбурий фойдаланиш тушунилади. Шу боис, одам савдосига қарши кураш масаласига жаҳон жамоатчилиги томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ушбу жиноятга карши зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши кураш инсон, жамият, давлат ҳимояси, одам савдоси фаолиятининг олдини олиш, аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадларида 2008 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжат бу борада олиб бориладиган барча ишларни ташкил этиш, одам савдосидан жабр кўрган фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қоидаларини ўз ичига олади.

2007
Ижтимоий ҳимоя йили

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Тошкент шаҳрида, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 28 - уй манзилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Тадбиркорлик ва менежмент, бизнес ва маркетинг, банк иши ва молия, бизнес соҳасида замонавий ахборот технологиялари, туризм ва меҳмондорчиликни бошқариш йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлайди. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Ўқиш муддати 4 йил. Таълим жараёни Сингапур менежменти ривожлантириш институти Сингапур Республикаси томонидан ишлаб чиқилган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилган. Институтда машғулот ва компьютер хоналари, маъруза заллари, меҳмондорчилик малакаларини ривожлантириш учун махсус машғулот хоналари, теннис корти, сузиш ҳавзаси, ёпиқ боскетбол ва волейбол майдонлари, мини футбол ва қўл тўпи майдонлари, югуриш йўлкалари, талабалар турар жойи, онлайн электрон ҳолидаги маълумотларга эга кутубхона (150 мингдан ортиқ асар) бор. Институтда 24 та профессор ўқитувчи жумладан 1 та фан доктори ва профессор, 4 та фан номзоди ва доцент, маҳаллий ва халқаро университетлар илмий даражасига эга бўлган малакали мутахассислар ишлайди. Институтга этакчи халқаро молия институтлари, таълим муассасалари ва илмий марказларининг юқори малакали маслаҳатчилари, экспертлари ва мутахассислари жалб этилади? институтда 274 талаба таълим олади (2009). Институт ҳудудида Wи-Фи тизими мавжуд бўлиб, бу талабаларга интернет тизимига институтнинг истаган жойларидан улана олиш имконини беради. Институтда, шунингдек, Блакбоард Леарнинг Систем ўрнатилган бўлиб, у онлайн тарзда маъруза матнларига, таълим ресурслари ва интернет тармоғидаги маълумотлар базасига исталган вақтда ва исталган эрдан уланиш имконини беради. Институт Франция, Буюк Британия, АҚЧ ва Австралиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик қилади. Институт томонидан бериладиган диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги хужжат сифатида эътироф этилади ва андозалари бўйича Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) томонидан бериладиган илмий даражага тенг бўлади.

“Тошгузар ­Бойсун ­Қумқўрғон” темир йўли, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Тошгузар ва Қумқўрғонни боғлаган, узунлиги 223 километр бўлган темир йўл линияси бир кеча­кундузда 14 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга. Ушбу магистралнинг узлуксиз фаолияти туфайли йирик индустриал лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, ижтимоий инфратузилманинг ривожланаётгани бугун мамлакатимиз ҳукуматининг уни бунёд этиш борасидаги қарори нечоғли чуқур ўйлангани ва узоқни кўзлаганлигидан далолат беради. Биз учун нафақат стратегик муҳим транспорт йўлаги, балки мамлакатимиз жанубий минтақаси – Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини барқарор иқтисодий ривожлантириш, уларда ҳаётий аҳамиятга эга ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги даражасини юксалтиришда катта омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу обектнинг барпо этилишига 447, 4 миллиард сўм капитал қўйилмалар, жумладан, Япония Халқаро ҳамкорлик банкининг 151, 5 миллион АҚЧ доллари ҳажмидаги кредит мабағлари йўналтирилди. Мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу темир йўл қурилишининг тарихга айланган босқичларини эслаб ўтиш жоиздир. Янги темир йўл линиясида қурилиш ишлари уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳа тегишли тартибда мувофиқлаштирилгач, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темирйўл компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан 1998 йилда “Тошгузар­Деҳқонобод”, 1999 йилда эса “Бойсун­Қумқўрғон” қисмларида қурилиш ишлари бошланди. Янги линиянинг энг мураккаб бўлган учинчи қисмида қурилиш ишларини бошлаш мақсадида Япония билан ҳукуматлараро битим имзоланди. Ушбу ҳужжатга биноан, 2001 йил 16 июлда Япониянинг Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (ЖЕТРО) лойиҳанинг техник­иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грант ажратди. Босқичма­босқич тупроқ ишлари амалга оширилди, кўприклар, йўл ўтказгичлар, зарур инфратузилма ва вокзаллар қурила бошланди.

Мураккаб тоғ шароитида барпо этилаётган янги темир йўл линиясининг денгиз сатҳидан 1800 метрдан ортиқ баландликда, чўққи даражасидаги тоғ тизмасини кесиб ўтишида энг илғор технологиялар, замонавий ускуналар ишга солинди. Янги темир йўлни бунёд этиш давомида жами 37 кўприк, галерея ва туннел барпо этилди, 5 вокзал (“Тошгузар”, “Деҳқонобод”, “Оқработ”, “Дарбанд” ва “Бойсун”), 15 ажратма шохобча, шу жумладан, 7 стансия ва 8 разезд қад ростлади. Линиянинг 81­километридаги узунлиги 234, 2 метрни ташкил этган ва Марказий Осиёда ягона бўлган кўприк қурилди. Уни трассанинг 350 метр радиусли ёйсимон қисмида баландлиги 43 метрни ташкил этувчи таянч устунлари кўтариб туради. Янги линия бўйлаб темир йўл транспорти ходимлари яшаши учун умумий майдони 5603 квадрат метр бўлган ўттиз бешта икки қаватли коттеж қурилди. “Дарбанд” стансиясида 216 ўқувчига мўлжалланган умумий ўрта таълим мактаби ва Деҳқонобод” станциясида спорт мажмуаси барпо этилди.

Ислом конференцияси ташкилоти (ОИК) таркибидаги муассасалардан бири — Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ИСЕСCО) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилди. Бутун Осиё қитъасининг вакили бўлган Тошкент билан бир қаторда араб дунёсидан Фес (Марокаш) ва Триполи (Ливия) шаҳарлари, шунингдек, Африка қитъасидан Сенегал пойтахти — Дакар шаҳарлари ҳам Ислом маданиятининг пойтахтлари, деб эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг ислом маданияти ва илми олдидаги, ислом мероси ва ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги мислсиз хизматлари учун Тошкент шундай юксак ва фахрли унвонга сазовор бўлди. Ҳақиқатан ҳам, мустақил Ўзбекистоннинг пойтахти мусулмон дунёсида ўзига хослиги, маҳобатли мадраса ва масжидларининг бинолари, минглаб нодир қўлёзмаларга бой бўлган кутубхоналари, ислом уйғониши даврининг буюк усталари, аллома ва меъморлари ижодига мансуб намуналари кўз қорачиғидай авайлаб-асралаётган музейлари билан бутун дунёдан келаётган меҳмонларини ҳайратга солади. Тошкентда Имом ал-Бухорий номли Тошкент ислом институти, Кўкалдош номидаги мадраса ва Президент И. Каримов ташаббуси билан барпо этилган Тошкент ислом университети фаолият кўрсатмоқда. Бу таълим муассасалари диний уламолар, диншунослар, ислом ҳуқуқи ва манбашунослик, жаҳон иқтисодиёти ва информатика мутахассисларини тайёрлайди. Ўз йўналиши бўйича МДҲ ҳудудидаги ягона олий ўқув юрти бўлган Тошкент ислом университетида жуда кўп мароталаб дин ва сиёсат, бағрикенглик ҳамда замонавий дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг долзарб мавзуларига бағишланган халқаро конференциялар, семинар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтган.
Жаҳондаги минглаб шаҳарлар орасидан айнан Тошкент 2007 йилда Ислом маданиятининг умумжаҳон пойтахти, деб танланди. Тошкент номзодининг танланишида ИСЕСCО биринчи галда республика раҳбариятининг ўзбек халқи маданий ва маънавий қадриятларини қайта тиклашга йўналтирилган сиёсати, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ислом цивилиза¬ция¬си ёдгорликларини ҳимоя қилиш ва кўз қорачиғидай асраш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар эътиборга олинди.
Шунингдек, ИСЕСCОнинг бундай тўхтамга келиши Осиё қитъасидаги энг кўҳна шаҳарлардан бири — бой маданиятга эга бўлган Тошкентнинг дунё тараққиёти тарихида алоҳида ўрин тутиши билан изоҳланади.

2006
Ҳомийлар ва шифокорлар йили

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида йилига 100 минг тонна калций билан бойитилган сода ишлаб чиқариш лойиҳа қувватига эга бўлган Қўнғирот сода заводи Замонавий саноат комплекси 2006-йилда эксплуатацияга топширилди. Хитойнинг «Ситиc Паcифиc Лтд» компанияси «Узхимпром» ДАК билан тузилган шартнома бўйича заводнинг технологик қисмини «тўлиғича» лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга оширди. Заводнинг ишга туширилиши калций билан бойитилган содага ички талабни тўлиғича қондириш муаммосини ҳал қилиш билан бирга, уни экcпортини сезиларли даражада ошириш имконини ҳам беради. Шу йили 12810 тонна калцийланган сода ишлаб чиқарилди. 2010-йилда 90 минг тоннадан ортиқ сода ишлаб чиқарилди. Ўтган йил эса корхона деярли тўла қувватда ишлай бошлади: корхонанинг лойиҳавий тўла қуввати йилига 100 минг тонна калсиланган сода ишлаб чиқариш бўлса, ўтган йили 97800 (99, 2%) тонна сода ишлаб чиқарилди.

Орол денгизининг ўзбекистон қисмида геология қидирув ишларини олиб бориш билан кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини ўзлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва инвесторлар Консорциуми томонидан маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги Битим имзоланди. Консорциум таркибига «Узбекнефтегаз» МХК, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг», малайзиянинг «Petronas Carigali Overseas», хитойнинг «CNPC International» ва кореянинг «Korea National Oil Corporation» инвесторлари киришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ташкил этилди. Унинг маблағлари ҳисобига устувор лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, республика етакчи банкларининг капиталлашув даражасини кескин ошириш вазифаси қўйилди.

Танловда республикамизнинг турли ҳудудларидан 136 нафар журналист 1669 та ижодий иш билан иштирок этди. Танлов якунларига кўра, асосий номинациялар бўйича энг иқтидорли ва фаол журналистлар аниқланди. Шунингдек, рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун танлов журналистиканинг энг илғор ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позициясини намоён этиши, журналистларда танқидий фикрлашни, ўз фаолиятига янгича ёндашувларни янада ривожлантириш учун кенг имконият яратади.

2005
Сиҳат-саломатлик йили

Майдонда мустақиллигимизнинг дастлабки йилида қад ростлаган Мустақиллик монументи олдида фарзандини бағрига босиб, унга ишонч билан термулиб турган Бахтиёр она ҳайкали бунёд этилди. Мустақиллик ва эзгулик эгизак тушунчалардир. Халқимиз истиқлолни қанчалар улуғласа, фарзандларни ёруғ дунёга келтирган оналарни ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули, деб эъзозлайди. Онани эъзозлаш – бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Мазкур икки қадрият замирида халқимизнинг асрий интилишлари, эзгу орзу-умидлари мужассам.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлга бўлган муносабат билан белгиланган. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз биз учун ибратли меросдир. Шу маънода, Мустақиллик майдони ва ундаги Бахтиёр она ҳайкали аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромимизнинг ифодасидир.

Айниқса, Мустақиллик майдонида олиб борилган яратувчилик амаллари ушбу сўлим ва улуғвор майдоннинг нафақат манзарасини, айни чоғда мазмун-моҳиятини ҳам тубдан ўзгартириб юборди.

Ҳалқимизнинг озод ва обод ҳаёт, эркин ва фаровон келажак барпо этишдек улуғвор интилишларини теранроқ ифодалаш, ёшларимизнинг маънавий оламини эзгу ғоялар асосида шакллантириш ва камол топтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан 2005 йили Мустақиллик майдонида Эзгулик аркаси бунёд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан чуқур ва кенг маъно-мазмуни билан барчамиз учун азиз бўлган муқаддас қадриятларни ўзида мужассам этган ушбу мажмуага ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи – Мустақиллик ва эзгулик монументи, деб ном берилди.

Фармонга биноан, Ўзбекистонда 2008 йилнинг январидан бошлаб ўлим жазоси бекор қилинди ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо тури жорий этилди. Ушбу Фармон қабул қилинган кундан бошлаб ўлим жазосига маҳкум этилган шахсларнинг биронтасига нисбатан жазо ижро этилмади. Ҳуқуқ тили билан айтганда, ўлим жазоси тўғрисидаги суд ҳукми ижро этилишига де-факто мораторий эълон қилинди.

2004
Меҳр-мурувват йили

Буюк Ватандошимиз, ўз даврида диёримизда тинчлик ва аҳилликни қарор топтиришга, муқаддас ислом дини, ислом фалсафаси ривожига катта ҳисса қўшган ва бой маънавий мерос қолдирган улуғ мутафаккир Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги Самарқанд вилоятида нишонланди.

Хожа Аҳрор Валийнинг Самарқанд туманидаги меъморий мажмуасини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштирилди ва Хожа Аҳрор Валий номи билан боғлиқ қадамжоларга юртдошларимизнинг зиёратларини ташкиллаштирилди.
Самарқанд шаҳрида «Хожа Аҳрор Валийнинг Марказий Осиё тарихи ва маънавиятида тутган ўрни» мавзуида, ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий-ҳужжатли фильмни суратга олинди.
Хожа Аҳрор Валий асарларининг қўлёзмалари манбаларини кенг, холисона талқин ва ёндашувлар асосида ўрганиш, алломанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги замонавий тадқиқотларни тўпланди ва нашр этилди.

Белгиланган мақсадга эришиш учун Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу дастур 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар таълими тизими билан тўла қамраб олишни таъминлашга, ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим билан бир қаторда аниқ бир касбни эгаллаб олишларига қаратилган. Дастурга мувофиқ принципиал янги типдаги ўрта ҳунар ўқув муассасалари тармоғи шаклланди. Замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган 533 та касб-ҳунар коллежи ва 54 та академик лицей барпо этилди. Коллежлар ва лицейларни қуриш ҳамда жиҳозлаш бўйича мамлакатимиз индустрияси яратилди. Янги таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ёш авлодга узлуксиз таълим бериш ва уни тарбиялаш жараёнини яхлит қамраб оладиган ягона таълим мажмуи ҳисобланади. Бунда таълим тизимининг ҳар бир бўғини алоҳида ўрин ва масъулиятга эгадир. Дастурни тўлиқ амалга ошириш, қўйилган вазифаларга эришиш ана шу бўғинларнинг ҳолати ва ривожланиш даражасига, уларнинг ўзаро уйғунлигига боғлиқдир.

Ушбу дастур Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида мактаб таълимининг орқада қолишига барҳам бериш ҳамда мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва узлуксиз таълимнинг ягона тизимини шакллантириш билан боғлиқ мавжуд жиддий муаммоларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинди.

2004 йил 26 август - Афинадаги "Олимпиада - 2004" мусобақаларида ўзбекистонлик курашчи Александр Доктурашвили юнон-рум кураши бўйича, Артур Таймазов эса эркин кураш бўйича 28-ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони бўлди, Магомед Ибрагимов кумуш медаль билан тақдирланди.

2003
Обод маҳалла йили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан буюк аллома Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллик юбилейи ўтказилиши муносабати билан 2003 йилда Ғиждувон шаҳри маркази хамда Абдухолиқ Ғиждувоний меъморий мажмуаси қайта таъмирланди ва атроф ҳудудлари ободонлаштирилди. Мирзо Улуғбек томонидан қурдирилган мадраса таъмирдан чиқди. Ансамбль атрофи кўкаламзорлаштирилиб, Ғиждувон шаҳриниг марказида гўзал хиёбон ташкил этилган.

2003 йил октябрь - "Осиё Гранит" компанияси тошларни қайта ишлаш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга ва Марказий Осиёда мармар ва гранит маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади.

Термиз шахридан 30 километр ғарбда Амударё бўйида қадимги Кампиртепа ёдгорлигининг қолдиқлари сақланиб қолган, ушбу ёдгорликни олимлар афсонавий Александрия билан тенглаштирадилар.

2002
Қарияларни қадрлаш йили

2002 йил октябрь ойида Ўзбекистон Президентининг фармони билан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида болалар спортини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилиб, йилдан-йилга такомиллаштирилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан уч босқичли спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада тадбирларининг ўтказилиши, шунингдек 2002 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши билан ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, болалар спортини ривожлантиришнинг ноёб тизимига асос солинди.

2003 йилда ҳаво қатнови соҳасида ва 2008 йилда инвестициялар тўғрисида қабул қилинган битимлар икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Япония Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2014 йил Япониядан Ўзбекистонга 17 миллиард 790 миллион иен миқдорида маҳсулотлар, асосан, автомобиллар ва резина буюмлари экспорт қилинган. Ўзбекистондан Японияга экспорт ҳажми эса 2 миллиард 910 миллион иенни ташкил этган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Япониянинг 17 компанияси фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмиталарининг ўн икки қўшма мажлиси ва тўртта бизнес-форуми ўтказилганини таъкидлашни истардим. Чунингдек, Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш масалалари бўйича ҳам ҳамкорлик қилинмоқда.

2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг икки палатали парламент тузиш ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилди

Референдумининг якунлари ва унинг асосида қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонун мамлакатимизда икки палатали парламент яратишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) 2002-йил 16-январ, Лондон шаҳридаги Вестминстер Университети (Буюк Британия) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “УМИД” жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.

ТХВУ Марказий Осиёдаги халқаро тоифадаги аккредитациядан ўтган биринчи университетдир.

ТХВУнинг очилишидан мақсад мамлакатимизда Ўзбекистон ва бошқа чет эл фуқароларига халқаро мезонларга мос равишда, Лондон Вестминстер Университети томонидан расман тасдиқланган Бизнес Бошқаруви, Бизнесда Ахборот Технологиялари, Иқтисодиёт, Иқтисодиёт ва Молия ва Тижорий Ҳуқуқ соҳаларида бакалавр даражаси ҳамда Халқаро Бизнес ва Менежмент соҳасида магистрлик даражаси билан тақдирловчи юқори сифатли олий таълим беришдир. Бундан ташқари, ТХВУ илмий изланиш ва тадқиқотлар ўтказиш, ҳамда профессионал курслар тақдим этишда ўз имкониятларини янада ривожлантирмоқда. Ҳозирда университет Ўзбекистондаги энг илғор ўқув муассасаларидан бири ҳисобланади.

2001
Она ва бола йили

2001 йил охирида Шўртан газ-кимё комплекси ишга туширилди Комплекс қуйидаги асосий таркибдан иборат: этилен ишлаб чиқариш билан табиий газни қайта ишлаш (лицензиар ABB Lummus), суюлтирилган газ, газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган дунёдаги энг йирик корхоналардан биридир. Корхона маҳсулотлари Европа, Осиё ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилишга мўлжалланган.

2001-йилда ЮНЕСКО Бош котибининг қарорига кўра, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси тинчликни таъминлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида қўшган ҳиссаси учун ташкилотнинг “Тинчлик бизнинг қўлимизда” мукофоти билан тақдирланди. Ушбу олий мукофот билан фақат ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси тақдирланган.

ЮНЕСКОнинг 2001 йил Финляндияда ўтказилган 25 сессиясида Самарқанд Маданиятлар кесишган шаҳар сифатида меъморий-тарихий ёдгорликларнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

2000
Соғлом авлод йили

28-29 октябрь кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенити, Оролни қутқариш халқаро фонди раиси И. Каримовнинг ташаббуси билан “Орол денгизи бассейни ҳудудида экологик ҳолатни юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференция бўлиб ўтди.

Анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамияти саъй¬ҳаракатларини Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий¬иқтисодий аҳволни яхшилашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, ушбу экологик офатнинг салбий оқибатларини камайтириш учун халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат. Унда БМТ, ШҲТ, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, Ерости сув ресурсларини баҳолаш халқаро маркази, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ОПЕК каби 24 нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари вакиллари, Австрия, Венгрия, Германия, Испания, Хитой, Латвия, Малайзия, АҚШ, Франция, Швейцария, Жанубий Корея, Япония сингари 26 давлатдан экология, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларини бошқариш соҳаси олим ва экспертлари иштирок этди.

Конференция доирасида Оролни қутқариш халқаро фонди Ижроя комитети, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, тегишли вазирлик ва идоралар халқаро ташкилотлар ва донорлар билан аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор ҳужжатларни имзоладилар.
Конференция якуни бўйича жами 1,9 милрд. доллар миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратилишига келишиб олинди, шунингдек халқаро конференциянинг якуний ҳужжати қабул қилинди.
Иштирокчилар Урганч шаҳрида ушбу конференция юксак савияда ташкил этилганини юқори баҳолади ва тадбир Орол денгизи қуришининг оқибатларига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилишга ишонч билдирди.

Муҳаммадқодир Абдуллаев 1973 йилнинг 15 ноябрида Андижон вилоятида туғилган. Бокс бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиби. "Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонлари, "Эл-юрт хурмати" ордени қамда "Шухрат" медали билан такдирланган. 1999 ва 2000 йилларда мамлакатимизда "Йилнинг энг яхши спортчиси" деб топилган.

Муҳаммадқодир 13 ёшидан бошлаб бокс билан шуғулланади. 1990-1991 йилларда ўсмир-лар ўртасида мамлакат биринчиликлари ғолиби бўлган.

Андижондаги олимпия ўринбосарлари билим юртида аввал Лочинбек Қўчқоров, сўнгра таникли мураббийлар Марс Қўчқоров ва Александр Размахов раҳбарлигида ўз маҳоратини оширган.

Муҳаммадқодир Абдуллаев 1995 йили Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё ўйинларида голиб чикди, Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, 1996 йили эса Атлантада ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

У 1997 йили Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё чемпиони бўлди. 1998 йили Хитойнинг Чонг-Гинг шаҳридан жаҳон кубоги билан қайтди, Бангкокда ўтказилган XIII Осиё ўйинларида эса олтин медалга сазовор бўлди.

1999 йили АҚШнинг Хьюстон шаҳрида жаҳон чемпиони деган юксак унвонга мушарраф бўлди. Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, Сидней Олимпиадаси йўлланмасини кўлга киритди.

Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир бири-биридан қийин "жанг"ларда рақиблари устидан ғалаба қозонди ва ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи чемпиони сифатида унинг номи Мустақил Ўзбекистонимизнинг спорт тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди.

Қаҳрамонимиз ҳозирда Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида биринчи вице-президент лавозимида фаолият олиб бормоқда

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия тажрибаси эътиборга олинган ҳолда ЮНЕСКО 2000 йил Осиё ва Тинч океани мамлакатлари Миллий комиссияларининг Ҳудудий конференциясини Тошкент шаҳрида ўтказди. Шу йили Миллий комиссия ЮНЕСКОнинг махсус мукофотини олди.

1999
Аёллар йили

1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб нишонланмоқда.

Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қахрамонона ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган. Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маъногаэгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздур.

1999 йил 1-2 май - Тошкентда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда жаҳоннинг 48 та мамлакатидан спортчилар катнашди. Бухоролик Акобир Қурбонов, Камол Муродов ва бошка ўзбек курашчилари дастлабки жаҳон чемпионлари бўлишди.

Истиқлол шарофати ила 1999 йилда ташкил этилган Тошкент ислом университети халқимизнинг муқаддас эътиқоди – ислом динига оид бой маънавий-маданий меросини тиклаш, буюк алломаларимизнинг диний-маърифий асарларини чуқур ўрганиш имкониятларини очди.

Диний ва дунёвий фанларни уйғунликда ўрганиш, илмий-назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, бу соҳада ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб боришга қодир юқори малакали кадрлар тайёрлаш Тошкент ислом университети фаолиятининг асосий вазифаларидан биридир.

19 март 1999-йил «СамКочавто» қўшма корхонаси тижорат фаолияти бошланган.

Юк кўтарувчанлиги 1.5 дан 10 тоннагача гача бўлган 5 та автобус русуми ва 6 та юк ташиш автомобил русумини ўзлаштириш режалаштирилган. Биринчи йилдаёқ автобуснинг 2та русуми (М 23.9 ва М 24.9) ва юк ташиш автомобилларининг 3та русуми (35.9, 80.12, 65.9) ўзлаштирилди.

1998
Оила йили

Самарқанд вилояти Хартанг қишлоГидаги Имом Бухорий зиёратгоХига 1970-йиллар бошида Ўрта Осиё ва ҚозоГистон мусулмонлари идораси томонидан қабр тоши қўйилган бўлиб, 1970-йиллар ўрталарида қабр устига гумбазли айвон қурилган. 1998 йилда Имом Бухорий таваллудининг Хижрий-қамарий Хисобда 1225 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига мувофиқ қисқа фурсатда муХташам ёдгорлик мажмуа бунёд этилди. "Хадис илмида Амирул ал-мўминийн" деган шарафли номга сазовор бўлган аллома Хижрий 194 йил шаввол ойининг 13 куни (милодий 810 йил 20 июл) Бухоро шаХрида таваллуд топган. 10 ёшидан бошлаб МовароуннаХрдаги турли ровийлардан эшитган Хадисларни ёдлай бошлаган. 825 йили Имом Бухорий волидаи муХтарамаси ва акаси АХмад билан Маккаи Мукаррамага сафар қилиб, у эрда 6 йил яшаган.

Хаётининг кўп қисмини хорижий мамлакатларда мусофирликда ўтказиб, кўплаб олимлардан таълим олган. Хориждан қайтгач кўплаб шогирдларга Хадис илмидан сабоқ берган. 600 мингдан Хадисни ёддан билган Имом Бухорий, ушбу Хадислар ичидан энг мукаммал ва ишончлиларини танлаб, ўзининг машХур “Ал-Жомеъ ас-саХиХ” асарини яратади. Ушбу Хадислар тўпланмасини яратишда олим 16 йил умрини сарфлайди, бу китобда 7275 та Хадис келтирилган. Имом Бухорийнинг ушбу асари ислом дунёсида “Қуръони Карим”дан кейинги муХим манба Хисобланади. . Имом Бухорий авлодларга 20 дан ортиқ мерос қиолдирган. Имом Бухорий милодий 870 йили Самарқанддаги Хартанг қишлоГида вафот этади ва шу эрда дафн қилинади.

Абадий дўстлик тўғрисида 1998 йил 31 октябрь, Тошкент (2000 йил 17 январдан кучга кирди).

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси, бундан кейин Юқори Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар. Улар ўртасида биродарлик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш иккала давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беради. БМТ Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ва ЭХҲТ доирасида қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг принциплари ва мақсадларига содиқликлари, икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш, унинг келгуси ривожи учун қулай шароит яратиш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш зарурлиги ҳисобланди.
Мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳаларини қамраб олган. 1998 йилда имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013 йилда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома унинг асосини ташкил этади.

Заводнинг дастлабки лойиҳавий қуввати йилига 43, 2 минг тонна ёки суткасига 360 тонна қанд лавлаги шакари ишлаб чиқаришни ташкил этар эди. 2001 йилда ўзимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан шакарқамиш хом ашёсидан шакар ишлаб чиқаришга қарор қилинди. Ушбу мақсадларда бу заводга чет эл инвестициялари жалб қилинди, улар корхонанинг йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатиш имконини берди. Қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичида шакар заводининг қуввати олти ой давомида суткасига 700 тоннагача этказилди.

Маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида, 2007 йилда шакар солинадиган полипропилен қоплари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Кейинги қайта жиҳозлаш ва техник қайта қуроллантириш корхонанинг шакар ишлаб чиқариш қувватини 2014 йилга келиб 390 минг тоннага этказиш имконини берди. 2013 йилда шакар ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми 356, 5 минг тоннани ташкил этди. (ўсиш суръати 110, 3%). 2014 йил 1 ярим йилида 179, 4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган, 2013 йил шу даврига нисбатан ўсиш суръати 114, 5% ташкил қилди. Завод жойлашган қишлоқ ҳудудида 1400 дан ортиқ киши иш билан таъминланган.

1997
Инсон манфаатлари йили

Авиакомпаниянинг беш йиллик фаолияти якунлари бўйича компания Халқаро фонднинг “Бехатар парвозни таъминлаш борасида кўрсатган хизмати учун” дипломи билан тақдирланди.

Ушбу йил авиакомпания парки яна иккита “Боинг-767” лайнери ва ўрта олисликка учувчи RJ-85 самолёти билан тўлдирилди. Янги самолётларда Боку, Екатеринбургга парвозлар амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасида Бухоро, Самарқанд ва Урганч аэропортларини реконструкция қилишга кредит ажратиш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббусларии билан 1997-йил 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида ўтказилди. “Чарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали Республика маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” эстрада уюшмаси, давлат бастакорлар уюшмаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг кўмагида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Фестивалнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат: миллий мусиқа санъати дурдоналарини кенг оммалаштириш, сақлаш ва мукаммаллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналарга муҳаббат руҳида тарбиялаш, халқаро маданий алоқаларини янада кенгайтириш. Фестивалда гран-при совриндори муғомлар ижрочиси Симара Инамовага (Озарбайжон).

1997 йилдан бошлаб 1 октябр "Ўқитувчи ва Мураббийлар куни белгиланди ва бу кунни дам олиш кунидиб хисобланди. Чу билан бирга ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ишлаб чиқилди

1996
Амир Темур йили

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази тузилди

Тошкент шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ҳамда Ўзбекистон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди ва унда Тошкент Декларацияси имзоланди.

Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали равишда очилди

Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида соҳибқирон Амир Темур ҳайкали очилди. Ҳар икки шаҳарга “Амир Темур” ордени топширилди.

Андижон вилоятининг Асака шаҳрида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича “ЎзДЭУавто” Ўзбекистон - Жанубий Корея қўшма корхонасининг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди.

«Амир Темур» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, меъморчиликни, илм-фан, адабиёт ва санъатни, шу жумладан ҳарбий маҳоратни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар. «Амир Темур» ордени билан давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни ҳамда халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ишига алоҳида ҳисса қўшганлик учун ҳам тақдирланадилар.

Германиянинг Гамбург шаҳрида профессионал бокс тарихида биринчи бор Ўзбекистон вакили - тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди

1996-йил 19-июлда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида Марказий Осиёдаги биринчи автомобил заводи фаолият кўрсата бошлади. Чу йил июл ойининг биринчи ўн кунлигида заводдан икки миллионинчи автомобил чиқарилган.

1995
Ибн Сино йили

Тошкентда Марказий Осиёда Ҳавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Унда БМТ, ЕХҲК, Ислом конференцияси ташкилоти, БМТ Хавфсизлик Кенгашида иштирок этувчи Мамлакатлар, МДҲга аъзо бўлган мамлакатлар делегациялари, Марказий Осиё давлатлари ва уларга қўшни бўлган давлатлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 3-сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Амир Темур халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди.

Ўзбекисгон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ташкил этилди

1994
Мирзо Улуғбек йили

Япониянинг Хиросима шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Тошкент ва Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи тантаналари бўлиб ўтди. Тошкентда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган “Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекси қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўм муомалага киритилди

Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси ташкил этилди.

Норвегиянинг Лиллихаммер стадионида 17-қишки Олимпиадада ҳамюртимиз Лина Черязова фристайл бўйича Олимпиада чемпиони бўлди.

1993
Аҳмад Яссавий йили

АЗТ-22 кўзгу телескоплари (кўзгу диаметри 1. 5-метрга тенг) ва Карл Сейсс-Ён фирмасининг 1-м телескопи расадхонанинг асосий қуроллари ҳисобланади. Кичик қуроллар ҳам бор. Булар – Сейсс фирмасининг обйектив диаметри 30-см бўлган 60-см рақамли иккита телескоп. Телескопларнинг деярли барчаси шахсий компютерлар билан таъминланган. АЗТ-22 телескопи Россияда, ЛОМОда тайёрланган бўлиб, расадхонанинг энг юқори нуқтасига ўрнатилган. Ҳозирги кунда мазкур инструментда АҚЧнинг Пицбург университети ва Россия МДУ ШДАИ олимлари билан ҳамкорликда гравитацион линзалар, квазарлар ва галактикаларни кузатиш амалга оширилмоқда. 1-телескопда Галактиканинг шимолий қутб ва Қуёш атрофидаги туманликлар соҳасида қоронғудаги ўзгарувчан юлдузларни рангли суратга тушуриш ишлари амалга оширилмоқда. 60-см телескопида қоронғудаги ўзгарувчан юлдузлар, сефеид ва Юпитер йўлдошлари устидан кузатишлар олиб борилмоқда.

АФР-1да юлдуз ҳосил бўлувчи ҳудудлар ва тарқоқ юлдузларнинг суратлари олинади. Ушбу кузатишларда ШДАИ астрономлари фаол иштирок этмоқдалар. Расадхонада камдан-кам кузатиладиган ҳодиса – 1994-йилнинг 16-июлидан 22-июлигача Чумахер-Леви 9 кометасининг Юпитерга қулаши кузатилди. Қора доғлар ҳосил бўлишига олиб келган кометанинг тарқалиши лавҳалари қайд қилинди. Юлдузларнинг атмосферада қайд этилган юқори сифатли тасвири ва расадхонада тиниқ оқшом вақтининг кўплиги бир неча кузатув дастурларини амалга ошириш имконини беради. АЗТ-22 телескопида 0. 3" бурчак рухсатли галактикадан ташқаридаги обйектлар ҳамда 23 юлдуз катталигидаги заиф обйектларнинг тасвири олинади. Ўзгарувчан юлдузларнинг сифатли фотометрияси маълумотларни самарали тўплаш ва юлдузлар жилосининг кучсиз вариацияларини очиш ҳамда бир қатор фотометрик имкониятларни беради. Ҳозирги кунда Сейсс фирмасининг яна бир 1-м телескопини ишга тушуриш режалаштирилмоқда. Бу кузатиш имкониятларини кенгайтириб, иккита бир хил телескоп асосида юлдузлар интерферометрини яратиш имкониятини беради. Мазкур лойиҳани амалга оширишда Украина ва Франсия олимлари иштирок этмоқдалар.

1992
Ҳамширалар йили

14-январ Ўзбекистон Республикасининг ўз қуролли кучлари ташкил этилди. Ҳарбий қўшилмалар, бирлашмалар, ҳарбий ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар, республика ҳудудида жойлашган бошқа ҳарбий қисмлар Ўзбекистон Республикаси назоратига олинди. Шу кундан эътиборан 14-январ Ватан ҳимоячилар куни сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нишонланадиган бўлди.

1991
Алишер Навоий йили

Сайлов натижаларига кўра Ислом Абдуғанийевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг президенти этиб сайланди, референдум натижларига кўра Ўзбекистон аҳолисининг мутлоқ кўпчилиги Ўзбекистон Республикасининг мустақил бўлиши ёқлаб овоз берган.

1991 йил 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташкилот мақсад ва қоидалари тўғрисидаги Декларация ва ташкилотни тузиш тўғрисидаги битимнинг Баённомасига имзо чекдилар ҳамда ташкилотга таъсисчи мақомида аъзо бўлдилар.

1992 йил 4 январь Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотини тузиш тўғрисидаги Битим ва унинг Баённомасини ратификация қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган ВИИ сессиясида қабул қилинган.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

1.Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.

2.Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

3.Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

4.Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

5.Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

6. Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тисмол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушу

1991 йил 30 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг навбатдан ташқари VII сессияси “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”ни ратификация қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг "Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари" деб аталган 2-бўлими мазкур Декларация талабларига тўла мос бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролари тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатьи назар, қонун олдида тенглиги таъкидлаб ўтилган.

Декларация Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш борасида жаҳон андозларига мос ҳуқуқий асослар ва тизим ишлаб чиқиш учун тамал тоши бўлди. Шу кунгача Республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинган ва улар халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқлаштирилган. Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминловчи миллий институтлар — Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили Омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатларини мониторинг қилиш институти ва бошқалар фаолият олиб бормоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президтининг 1991 йил 29 январда қабул қилинган ПФ-139-сон Фармонига биноан Тошкент шаҳрида 28 сентябрь куни Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги катта тантана билан нишонланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов раҳбарлигида Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги халқаро миқёсда нишонланиши мамлакатимиз маданий-маънавий ҳаётида катта воқеа бўлди. Шу муносабат билан Тошкентда Алишер Навоий номидаги миллий боғ ташкил этилди ва шоирга салобатли ҳайкал ўрнатилди.


“ХАЛҚ СЎЗИ” — БУ

* мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги энг тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотлар;

* республикамиздаги йирик корхоналар, кўргазмалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларга бағишланган ранг-баранг репортажлар;

* фан, санъат, спорт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятларга эришаётган замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялардан баҳраманд бўлиш дегани.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба