Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти ташкил этилди

2007-09-05

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Тошкент шаҳрида, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 28 - уй манзилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Тошкент шаҳрида, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 28 - уй манзилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Тадбиркорлик ва менежмент, бизнес ва маркетинг, банк иши ва молия, бизнес соҳасида замонавий ахборот технологиялари, туризм ва меҳмондорчиликни бошқариш йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлайди. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Ўқиш муддати 4 йил. Таълим жараёни Сингапур менежменти ривожлантириш институти Сингапур Республикаси томонидан ишлаб чиқилган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилган. Институтда машғулот ва компьютер хоналари, маъруза заллари, меҳмондорчилик малакаларини ривожлантириш учун махсус машғулот хоналари, теннис корти, сузиш ҳавзаси, ёпиқ боскетбол ва волейбол майдонлари, мини футбол ва қўл тўпи майдонлари, югуриш йўлкалари, талабалар турар жойи, онлайн электрон ҳолидаги маълумотларга эга кутубхона (150 мингдан ортиқ асар) бор. Институтда 24 та профессор ўқитувчи жумладан 1 та фан доктори ва профессор, 4 та фан номзоди ва доцент, маҳаллий ва халқаро университетлар илмий даражасига эга бўлган малакали мутахассислар ишлайди. Институтга этакчи халқаро молия институтлари, таълим муассасалари ва илмий марказларининг юқори малакали маслаҳатчилари, экспертлари ва мутахассислари жалб этилади? институтда 274 талаба таълим олади (2009). Институт ҳудудида Wи-Фи тизими мавжуд бўлиб, бу талабаларга интернет тизимига институтнинг истаган жойларидан улана олиш имконини беради. Институтда, шунингдек, Блакбоард Леарнинг Систем ўрнатилган бўлиб, у онлайн тарзда маъруза матнларига, таълим ресурслари ва интернет тармоғидаги маълумотлар базасига исталган вақтда ва исталган эрдан уланиш имконини беради. Институт Франция, Буюк Британия, АҚЧ ва Австралиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик қилади. Институт томонидан бериладиган диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги хужжат сифатида эътироф этилади ва андозалари бўйича Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) томонидан бериладиган илмий даражага тенг бўлади.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба