“Олтин қалам” танлови илк бор ўтказилди
2006-05-03
2006 йилда “Олтин қалам” танлови илк бор ўтказилди ҳамда телевидение, радио ва матбуот йўналишларида “Энг яхши журналистик материал” номинациялари бўйича учта асосий, 10 та рағбатлантирувчи мукофот жорий этилди.
Танловда республикамизнинг турли ҳудудларидан 136 нафар журналист 1669 та ижодий иш билан иштирок этди. Танлов якунларига кўра, асосий номинациялар бўйича энг иқтидорли ва фаол журналистлар аниқланди. Шунингдек, рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун танлов журналистиканинг энг илғор ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позициясини намоён этиши, журналистларда танқидий фикрлашни, ўз фаолиятига янгича ёндашувларни янада ривожлантириш учун кенг имконият яратади.