Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги эътироф этилди

2009-08-08

Қадимий ва ҳамиша навқирон Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини муносиб ўтказиш мақсадида нуфузли халқаро ташкилот бўлмиш ЮНЕСКО қарори асосида ушбу юбилейни юртимизда кенг нишонлаш тўғрисида махсус қарор ва дастур қабул қилинди

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

Президентимиз тантана қатнашчиларини, бутун халқимизни Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик байрами билан қутлар экан, мустақиллик биз учун ўзлигимизни англаш, ҳуқуқий демократик давлат, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш учун улкан имкониятлар очиб берганини қайд этди. Миллий давлатчилигимиз тарихида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда пойтахтимиз алоҳида ўринга ва беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2009 йил 20 августдаги фармонига биноан, юртимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, мустақил ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, эзгу анъаналарни сақлаш, маданий, маънавий-маърифий ҳаётимизни юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари учун ҳамда 2200 йиллик юбилейи муносабати билан Тошкент шаҳри «Мустақиллик» ордени билан мукофотланди.

Президентимиз Ислом Каримов ушбу юксак мукофот – “Мустақиллик” орденини тантанали равишда топширди.

"Ўтган давр мобайнида бу санани Тошкент шаҳрининг мамлакатимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва мавқеига мос равишда, юксак савияда нишонлаш, пойтахтимизни янада обод қилиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкинки, бундай улкан, ҳақиқатан ҳам тарихий ишларни амалга оширишда Тошкентда бирон-бир туман, мавзе-маҳалла, меҳнат жамоаси ёки бирорта одам йўқки, бевосита ўз ҳиссасини қўшмаган, ҳеч бўлмаганда, ўзининг фикри, маслаҳати билан иштирок этмаган бўлса.

Бир сўз билан айтганда, мана шу давр мобайнида бу гўзал масканда, она диёримизда яшаётган, кексаю ёш барча-барча инсонлар учун Тошкентимиз нақадар севимли ва қадрли экани яна бир бор амалда намоён бўлди".

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба