“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилди
2009-08-13
Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида 2009-йил август ойида ташкил этилган “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва дунёга машҳур “MAN Truck & Bus AG” компанияси ҳамкорлиги маҳсулидир.
Мазкур қўшма корхона фаолияти Самарқанд автомобил заводи ҳудудида MAN автомобилларини ишлаб чиқариш билан бошлади.
2011-йилдан “MAN автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплекси” лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилмоқда. Унинг биринчи босқичида “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш комплекси қуриб битказилди. Қисқа фурсатда амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари самарасида жорий йил бошида корхонанинг замонавий дилерлик ва сервис маркази ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу марказ сўнгги техник ва технологик талаблар даражасида жиҳозланган бўлиб, диагностика, юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг узеллари, механик ва электротехник қисмлари ҳамда шиналарини таъмирлаш участкаларига эга. Мажмуа майдони ва техник жиҳозланиш даражаси йилига 1500 тадан 4000 тагача йирик юк автомашиналари ва махсус транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш имконини беради. “MAN Truck & Bus AG” компаниясининг хорижий давлатлардаги етакчи сервис марказларида амалиёт ўтаган ва малака оширган мутахассислар турли таъмирлаш ишларини юқори сифатда бажармоқдалар.