Ўзбекистон зиёрат туризм марказларидан бири сифатида тан олинди
2019-02-20
Ўзбекистон зиёрат туризм марказларидан бири сифатида тан олинди
Бухорода ўтказилган Зиёрат туризми бўйича I Халқаро форум бўлиб ўтди.
Халқаро форум доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм марказларидан бири сифатида тан олинишига доир Бухоро декларациясини имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, халқаро тоифадаги меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари, шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро декларациясининг имзоланиши Ўзбекистон тарихидаги муҳим ҳодисадир. Экспертларнинг фикрича, бу ҳужжатнинг имзоланиши республикада сайёҳлик инфратузилмасининг ривожланишига ва умуман туристик оқимнинг янада кўпайишига кучли туртки беради.