“Соғлом бола йили” Давлат дастури БМТ расмий ҳужжати сифатида тарқатилди
2014-08-01
Ўзбекистон Республикасининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош ассамблеянинг 68-сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур ҳамда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишининг натижалари ҳар томонлама баркамол ривожланган авлод тарбиясига қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол тасдиғи бўла олади. Ўзбекистонда сифати халқаро меъёрларга жавоб берадиган 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилган.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳақидаги ахборот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча расмий тиллари - инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилинди.