“Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуcига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

2000-10-28

28-29 октябрь кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенити, Оролни қутқариш халқаро фонди раиси И. Каримовнинг ташаббуси билан “Орол денгизи бассейни ҳудудида экологик ҳолатни юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференция бўлиб ўтди

28-29 октябрь кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенити, Оролни қутқариш халқаро фонди раиси И. Каримовнинг ташаббуси билан “Орол денгизи бассейни ҳудудида экологик ҳолатни юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференция бўлиб ўтди.

Анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамияти саъй¬ҳаракатларини Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий¬иқтисодий аҳволни яхшилашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, ушбу экологик офатнинг салбий оқибатларини камайтириш учун халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат. Унда БМТ, ШҲТ, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, Ерости сув ресурсларини баҳолаш халқаро маркази, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ОПЕК каби 24 нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари вакиллари, Австрия, Венгрия, Германия, Испания, Хитой, Латвия, Малайзия, АҚШ, Франция, Швейцария, Жанубий Корея, Япония сингари 26 давлатдан экология, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларини бошқариш соҳаси олим ва экспертлари иштирок этди.

Конференция доирасида Оролни қутқариш халқаро фонди Ижроя комитети, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, тегишли вазирлик ва идоралар халқаро ташкилотлар ва донорлар билан аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор ҳужжатларни имзоладилар.
Конференция якуни бўйича жами 1,9 милрд. доллар миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратилишига келишиб олинди, шунингдек халқаро конференциянинг якуний ҳужжати қабул қилинди.
Иштирокчилар Урганч шаҳрида ушбу конференция юксак савияда ташкил этилганини юқори баҳолади ва тадбир Орол денгизи қуришининг оқибатларига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилишга ишонч билдирди.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба