Ўзбекистон 2013 йилда бизнес учун дунёдаги энг истиқболли 20 давлат қаторига қўшилди

2013-08-29

Бу хабарни хорижий оммавий ахборот воситалари Буюк Британиянинг таваккалчиликларни таҳлил қилиш билан шуғулланадиган Maplecroft консалтинг компанияси хулосасига асосланган ҳолда эълон қилди.

Буюк Британиянинг Maplecroft консалтинг компанияси 2012 йил 5 декабрда узоқ муддатли инвестициялар жалб қилиш учун дунёдаги қулай мамлакатларнинг навбатдаги рейтинги ҳақидаги маърузани нашр этди. Ўзбекистон ушбу рейтингда дастлабки йигирмата давлат қаторига киритилган. Рўйхатда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Корея ва Малайзия етакчилик қилмоқда.

Maplecroft компанияси томонидан ҳисоблаб чиқиладиган “Ривожланиб бораётган бозорлар индекси” бизнес юритиш учун истиқболли бўлган 175 давлатни ўз ичига олган. Индексда ўтган йиллардаги иқтисодий кўрсаткичлар, мамлакатнинг инвестиция сарфлаш учун жозибадорлиги, энг сўнгги таркибий ислоҳотлар ва демографик аҳвол, шу жумладан ўрта синф сони бўйича прогнозлар эътиборга олинган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан юқори баҳоланмоқда. Мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муваффақиятлари юртимиздаги сиёсий барқарорлик ва ислоҳотларнинг изчил амалга оширилишига асослангани етакчи халқаро экспертлар томонидан бир неча бор таъкидланди.

Мамлакатимиз жаҳон иқтисодиётида ҳамон давом этаётган инқирознинг салбий оқибатларига нафақат ишончли тарзда бардош бермоқда, балки макроиқтисодий мувозанатни, юқори иқтисодий ва ижтимоий ўсиш суръатларини сақлашга эришмоқда.

Айниқса, инвестиция соҳасида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар эътиборга молик. Истиқлол йилларида мамлакатда самарали қонунчилик базаси, хорижий сармоядорлар учун кенг кўламли ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар мажмуи яратилди, хориж капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантириш бўйича яхлит чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди.

Ўзбекистоннинг хорижлик шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мамлакатда чет эллик сармоядорларнинг муваффақиятли ишлаши учун барча шарт-шароит яратилганидан ёрқин далолат беради. Буларнинг барчаси Ўзбекистонга инвестиция муҳити энг жозибадор етакчи давлатлар қаторидан муносиб жой эгаллаш имконини берди. Буни Maplecroft компанияси экспертлари яна бир бор тасдиқлади.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба