2007 йил 24 август куни “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” янги темир йўли ишга туширилди
2007-08-24
“Тошгузар Бойсун Қумқўрғон” темир йўли, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
“Тошгузар Бойсун Қумқўрғон” темир йўли, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Тошгузар ва Қумқўрғонни боғлаган, узунлиги 223 километр бўлган темир йўл линияси бир кечакундузда 14 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга. Ушбу магистралнинг узлуксиз фаолияти туфайли йирик индустриал лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, ижтимоий инфратузилманинг ривожланаётгани бугун мамлакатимиз ҳукуматининг уни бунёд этиш борасидаги қарори нечоғли чуқур ўйлангани ва узоқни кўзлаганлигидан далолат беради. Биз учун нафақат стратегик муҳим транспорт йўлаги, балки мамлакатимиз жанубий минтақаси – Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини барқарор иқтисодий ривожлантириш, уларда ҳаётий аҳамиятга эга ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги даражасини юксалтиришда катта омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу обектнинг барпо этилишига 447, 4 миллиард сўм капитал қўйилмалар, жумладан, Япония Халқаро ҳамкорлик банкининг 151, 5 миллион АҚЧ доллари ҳажмидаги кредит мабағлари йўналтирилди. Мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу темир йўл қурилишининг тарихга айланган босқичларини эслаб ўтиш жоиздир. Янги темир йўл линиясида қурилиш ишлари уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳа тегишли тартибда мувофиқлаштирилгач, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темирйўл компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан 1998 йилда “ТошгузарДеҳқонобод”, 1999 йилда эса “БойсунҚумқўрғон” қисмларида қурилиш ишлари бошланди. Янги линиянинг энг мураккаб бўлган учинчи қисмида қурилиш ишларини бошлаш мақсадида Япония билан ҳукуматлараро битим имзоланди. Ушбу ҳужжатга биноан, 2001 йил 16 июлда Япониянинг Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (ЖЕТРО) лойиҳанинг техникиқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грант ажратди. Босқичмабосқич тупроқ ишлари амалга оширилди, кўприклар, йўл ўтказгичлар, зарур инфратузилма ва вокзаллар қурила бошланди.
Мураккаб тоғ шароитида барпо этилаётган янги темир йўл линиясининг денгиз сатҳидан 1800 метрдан ортиқ баландликда, чўққи даражасидаги тоғ тизмасини кесиб ўтишида энг илғор технологиялар, замонавий ускуналар ишга солинди. Янги темир йўлни бунёд этиш давомида жами 37 кўприк, галерея ва туннел барпо этилди, 5 вокзал (“Тошгузар”, “Деҳқонобод”, “Оқработ”, “Дарбанд” ва “Бойсун”), 15 ажратма шохобча, шу жумладан, 7 стансия ва 8 разезд қад ростлади. Линиянинг 81километридаги узунлиги 234, 2 метрни ташкил этган ва Марказий Осиёда ягона бўлган кўприк қурилди. Уни трассанинг 350 метр радиусли ёйсимон қисмида баландлиги 43 метрни ташкил этувчи таянч устунлари кўтариб туради. Янги линия бўйлаб темир йўл транспорти ходимлари яшаши учун умумий майдони 5603 квадрат метр бўлган ўттиз бешта икки қаватли коттеж қурилди. “Дарбанд” стансиясида 216 ўқувчига мўлжалланган умумий ўрта таълим мактаби ва Деҳқонобод” станциясида спорт мажмуаси барпо этилди.